Лунин «Реал»ни тарк этади

Лунин «Реал»ни тарк этади

Мадриднинг «Реал» клуби захира дарвозабони Андрей Лунин фаолиятини бошқа клубда давом эттирмоқчи, бунга сабаб эса унинг ўйин амалиётисиз қолаётгани, деб хабар бермоқда Marca.

Жорий мавсумда Лунин Куртуа ўрнига еттита ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан тўртта гол ўтказиб юборди, шунингдек уч марта қуруқ ўйин ўтказди. «Мадрид» устози Карло Анчелотти Лунин етарли даражада ривожланмаётганига ишонади ва «Реал Мадрид» раҳбариятидан клубнинг иккинчи дарвозабони ролига бошқа дарвозабон топишни сўради. Луниннинг шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, унинг трансфер нархи 4 миллион еврога баҳоланмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.