ЛЁВ БРАЗИЛИЯ ТЕРМАСИНИ БОШҚАРМОҚЧИ

ЛЁВ БРАЗИЛИЯ ТЕРМАСИНИ БОШҚАРМОҚЧИ

Bild нашрида ёзилишича, Германия миллий жамоаси собиқ бош мураббийи Йоахим Лёв фаолиятини тиклашга тайёр.

Эътиборлиси, у Бразилия термасини шуғуллантириш ниятида. Маълумот учун, 2006-2021 йиллар оралиғида бундестимни бошқарган Лёв шундан буён бир қатор клублар таклифини рад этди. Немислар унинг раҳбарлигида ЖЧ-2014 ғолибига айланишган. Дарвоқе, лёв жамраси ўша турнир ярим финалида Бразилия термасини 7:1 ҳисобида тор-мор келтирганди.