Люка муваффақиятли операция қилинди

Люка муваффақиятли операция қилинди

Франция терма жамоаси ва Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳимоячиси Люка Эрнандес Инсбрук шаҳрида тиззасидан муваффақиятли операция қилинди.

Bayern & Germany твиттер аккаунти хабарига кўра, 26 ёшли футболчи жарроҳлик амалиётидан ўтган ва яқин кунларда Мюнхенда реабилитация бошланади. Қайта тиклаш муддати эълон қилинмаган. Эслатиб ўтамиз, Эрнандес ЖЧ-2022 доирасида Австралияга (4:1) қарши ўйиннинг 13-дақиқасида жароҳат олган эди. Кейинчалик маълум бўлишича, ҳимоячининг ўнг тиззасининг олдинги хоч боғлами ёрилиб кетган ва у бундан буён Қатардаги турнирда иштирок этмайди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.