Goal хабарига кўра, «Сити» ва «Юнайтед» клублари кейинги мавсум ярим ҳимоя чизиғини аргентиналик футболчи билан кучайтиришни мақсад қилган. Қайд этилишича, Алексиснинг «Брайтон» билан амалдаги келишуви 2025 йилга қадар имзоланган бўлса-да, клуб ёзда футболчисини 60 миллион фунтга сотишга тайёр. Мак Аллистер ҳам топ-клуб сафига ўтишни истамоқда. Аввалроқ, аргентиналик жаҳон чемпионатига «Челси» ва «Ливерпуль» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилинган эди. Футболчининг ЖЧ-2022дан аввалги трансфер нархи 27-35 млн. фунт атрофида бўлса, ҳозирга келиб икки бараварга ошган, дея баҳоланмоқда. Маълумот учун, Мак Аллистер жорий мавсум АПЛда 20 ўйинда 6та гол ва битта ассистга муаллифлик қилган. У декабрь ойида Қатарда Аргентина миллий жамоаси билан жаҳон чемпионига айланган эди.