“Галатасарой” Осимхенга ўринбосар топиб қўйди
“Галатасарой” клуб раҳбарияти “Наполи” билан зиддиятга борган ҳужумчи Виктор Осимхенни ижарага олиб ўйнаётган эди.
Кўпчилик томонидан такрорланган савол: «Элит ОЧЛнинг февраль ойидаги ўйинларида жамоалар айнан мавсум бошида «заявка» қилинган футболчилар билан ўйнайдими?
Дейлик, «Пахтакор» трансферларни амалга оширса, охирги 2та баҳсда янги футболчиларини ўйната оладими?»
Элит ОЧЛ мавсумида 3та рўйхатдан ўтказиш муддати мавжуд:
1. Биринчи ойна саралаш босқичида иштирок этувчи клублар учун.
2. Иккинчи ойна гуруҳ босқичида иштирок этувчи клублар учун. Муддат ҳар бир клубнинг турнирдаги 1-ўйинидан 15 кун олдин тугайди.
3. Учинчи ойна гуруҳ босқичида иштирок этувчи клублар учун мўлжалланган ва 7-тур ўйинидан 15 кун олдин тугайди.
Ушбу ойналарнинг ҳар бирида клублар 18-35 нафар футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкин. Яъни «Пахтакор» 7-турдан ўрин олган «Ал-Гарафа»га қарши ўйин вақтидан 15 кун олдин рўйхатдан ўтган-ўтмаганидан қатъий назар, 35 нафаргача футболчини «заявка»га киритиши мумкин. Қолаверса, жамоада ўйинга 5 кун қолган вақтгача яна 5 нафар янги футболчини рўйхатга қўшиш имконияти бор, агар умумий квота 35 нафардан ошмаган бўлса. Бу ҳам ҳаммаси эмас. Ҳар бир клуб 2025 йилнинг 31 март кунига қадар яна 3 нафаргача янги футболчи олиши мумкин. Демак, «Пахтакор» 2025 йилнинг 19 январига қадар клуб билан шартномаси мавжуд исталган футболчини «заявка»га киритишга ҳақли. 29 январга қадар яна 5 нафар, 31 мартгача эса яна 3 нафар футболчини рўйхатга қўшиш имкони бор.
Кичик тушунтириш. Ҳа, «Пахтакор» клуб билан шартномаси бор ҳар қандай 35 нафар футболчини рўйхатга қўшиши мумкин, лекин бунда бир нечта шарт бор:
- 25 нафар футболчи ҳар қандай ёшда бўлиши мумкин («А» рўйхати).
- 10 нафар футболчи 2003 йилнинг 1 январи ёки ундан кейин туғилган бўлиши керак («В» рўйхати).
- «А» рўйхатида камида 2 нафар футболчи маҳаллий тарбияланувчи бўлиши шарт. Клубнинг ўзи ёки мамлакатнинг бошқа жамоасида 15-21 ёшигача камида 3 йил ўтказган футболчи шу тоифага тўғри келади.
- Шу 2 нафар футболчидан камида бир нафари клуб тарбияланувчиси бўлиши керак.
“Галатасарой” клуб раҳбарияти “Наполи” билан зиддиятга борган ҳужумчи Виктор Осимхенни ижарага олиб ўйнаётган эди.
TodoFichajes нашрининг хабар беришича “Байер”клуби “Реал”да етарли даражада имконият берилмаётган Арда Гюлерни ижара асосида ўз сафида ўйнатмоқчи.
Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) 2024 йилнинг энг яхши дарвозабони ва энг яхши ёш ўйинчисини аниқлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789