"Манчестер Сити" Аморим номзодига қизиқмаган

"Манчестер Сити" Аморим номзодига қизиқмаган

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби португалиялик мутахассис Рубен Аморимни Хосеп Гвардиолага ўринбосар сифатида кўрмаганини маьлум қилмоқда. Бу ҳақда британиянинг Daily Mail журналисти Майк Киган хабар бермоқда.

  Манбаанинг хабарига кўра, "Спортинг" устози  келаси йил  ёзда инглиз клуби билан шартномаси тугайдиган Гвардиола ўрнига  шаҳар ликлар” раҳбариятининг асосий мақсади бўлмаган. 

  Аввалроқ кўплаб Британия ОАВлари португалиялик мураббийни "Манчестер Сити" га келиши мумкинлиги ҳақида маьлумот тарқатган  эди. Айни дамда “Манчестер Юнайтед” Аморим билан шартноман шартларини келишиб олганлиги, “Қизил иблислар” мураббийнинг шартномасида кўрсатилган товон пули  учун “Спортинг”га 10 миллион  е вро тўлашга рози бўлгани хабар қилинмоқда. Клуб ва мураббий  ўртасида қўшимча бир йилга  узайтириш имконияти билан икки йиллик шартномага келишиб ол инганлиги айтилмоқда.

Қайд этилишича, Аморимнинг ўзи Португалия лига кубоги ўйинидан сўнг ҳали ҳеч нарса ҳал қилинмагани ва у “Спортинг” бош мураббийи бўлиб қолаётганини айтган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.