“Манчестер Сити” катта трансферларга тайёргарлик кўрмоқда

“Манчестер Сити” катта трансферларга тайёргарлик кўрмоқда

“Шаҳарликлар” қишки ва ёзги трансферлар давомида жами олти нафар янги ижрочини харид қилишни режалаштирмоқда.

The Telegraph нашрининг маълум қилишича, дастлабки икки номзод маълум. Биринчиси –  “Аталанта”нинг 25 ёшли ярим ҳимоячиси Эдерсон. Агар манчестерликлар бу футболчини январда қўлга кирита олмаса, трансфер ёзга қолдирилади.

Иккинчи номзод “Реал Сосьедад” ўйинчиси Мартин Субименди. Испаниялик футболчи “шаҳарликлар”нинг қизиқиши борлигидан хабардор. Лекин Мартин “Сити”да ўз ҳамюрти Родрининг ўринбосари бўлиб қолиб кетишни истамаяпти.

Клуб мутасаддиларига жамоани кучайтира оладиган футболчиларни топиш ва улар ҳақидаги таҳлил маълумотларини раҳбариятга тақдим қилиш вазифаси юклатилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.