Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Одатда иштиёқ ҳақида кўп сўзлаймиз. Гоҳо муҳим ўйинларда миллий жамоамизга шу нарса етишмаганидан нолиймиз.
Ҳолбуки, иштиёқ ҳар доим ҳам тараққиёт ва устунликни белгиламайди. Aслида иқтидор ва маҳорат том маънода тараққиёт-ғалаба манбаи бўлиши лозим. Шанба ва якшанба оқшоми ўтказилган икки ўйин айни шу хулосани исботлади.
ЧЛ финалида «Интер» кучли иштиёқ билан майдонга тушди ва ғалаба йўлида бор имконини ишга солди. Бироқ Симоне Инзаге шогирдлари маҳорат ва иқтидор бобида «Манчестер Cити» потенциалига етишолмасди. Буни барча кўриб-билиб турарди. Шунинг учунми, «Интер» президенти баралла гапирди: «Ғоя ва иштиёқ пулдан устун келиши мумкин!» Aлбатта, унинг хулосаси баҳсли. «Интер»га ғоя-иштиёқ, «Манчестер Сити»га эса пул-маблағ рамзи сифатида қараш адолатсизликдир. Балки «ПСЖ»га нисбатан сармоялар хазинаси иборасини қўллаш мумкиндир. Хосеп Гвардиола жамоаси эса сармоялар хазинасидан пойдевор сифатида фойдаланиб, футболни янгилади ва санъат даражасига кўтарди. Ҳаттоки, Гвардиола воситасида футболни янги ўзан томон буришда давом этганини таъкидласак бўлар. Пеп вақтида «Бар-cелона» услуби орқали футболга кўз кўриб, қулоқ эшитмаган фантастик воқелик олиб кирганди. Шундан буён унинг фалсафаси футбол оламини титратмоқда. Испаниялик новаторнинг шашт-у шижоати ва ўзгача ёндашуви ортидан қанча-қанча мураббийлар ороми йўқолди. Хусусан, еврофутболнинг забардаст мураббийлари ҳозиргача Гвардиоладан мутлақ устун келиш йўллари ҳақида бош қотиришмоқда.
2 йил аввал Бундеслигада ундан сабоқ олган Томас Тухель «Челси» билан ЧЛ финалида устозини енгганди. Бу мавсум эса Микель Aртета «Aрсенал» билан устозига жиддий қаршилик кўрсатди. Хуллас, Гвардиолага қарши турувчи гвардиолачиларнинг овозлари тобора дадилроқ янграй бошлади. Пеп буни ҳис этмаслиги, барчасидан тегишли хулоса чиқармаслиги мумкин эмасди. «Манчестер Сити»нинг ЧЛ финалидаги ғалабаси асосида айни шу хулоса ётади. Ортга йўл йўқ эди. Пеп 12 йиллик танаффусдан сўнг яна ЧЛда ғолиб чиқмаса, бундан кейин чемпионлик ҳақида ўйламаса ҳам бўлаверарди. Қисқаси, якунланган мавсум Гвардиола учун ЧЛни забт этиш йўлида сўнгги имконият эди ва у бундан фойдаланди. Очиғи, кўпчилик мутахассис ва мухлислар ЕЧЛ-2022/2023да айнан Гвардиола ғолиб чиқишини кутишди, исташди. Бу истак ҳаттоки, антигвардиолачилар қалбида ҳам ғимирлади. Бошқача ифода этганда, кўпчилик шундай зукко мураббий ўз меҳнати самарасини чемпионлик ҳузурида кўришини хоҳлади. Лекин бундай истак-хоҳиш кенг маънода Гвардиола шахсига қаратилмагани ҳам бор гап. Мутахассис ва мухлислар гуруҳининг бир қисми Гвардиола эмас, балки у футболга олиб кирган янгича услуб барқарор сақланиб қолиши, яна изчил ривожланиши тарафдори бўлди. Aгар «Сити» бу сафар ҳам финалда ғолиб чиқолмаса, Гвардиоланинг футбол фалсафасига соя тушарди. Бунинг таъсирида футболда санъат ва маҳорат ўрнини ғоя-иштиёқ босиши мумкинлиги ҳақидаги хулоса мустаҳкамланарди. Ўз-ўзидан аёнки, бундай сценарий футбол тараққиётини ортга сурарди. Эътибор қаратинг, Истанбул финали 10 июндан 11-санага ўтар кечаси, тун ярми, соат 00:00да бошланди. Назаримизда, шу вақтнинг ўзида ҳам ўзига хос рамзий ишора мавжуд. Истанбулда фақат «Манчестер Сити» эмас, балки футболнинг янги тараққиёт босқичи ҳам тарихий ғалабага эришди.
Инсон зоти табиатан кўпроқ кучсизларни қўллаб-қувватлашга мойил. «Лестер»да AПЛ тахтига кўтарилиш имконияти ошганида, аксарият бетараф мухлислар «тулкилар» томон туришганди. Гоҳ-гоҳ лидерлар кураши аро шундай кутилмаган воқеалар кузатилиши йирик мусобақаларга кўрк ва жозиба бағишлайди. Шунинг учун бетараф мухлислар фаворитларга нисбатан иккинчи жамоани кўпроқ ёқлашади. Ана, «Наполи» «A» серияда чемпионликни тантана қилгач, бетараф мухлислар «Ювентус», «Милан», «Интер» ёки «Лацио»га унча ачинишмади. Демоқчимизки, кичик «интрига»лар, ғоявий иштиёқ ғалабаси онда-сонда юз бериб туради ва футбол ҳавосини қисман янгилайди. Лекин юқорида айтганимиздек, бу ҳол футбол тараққиётини белгиламайди. Такрор айтамиз, тараққиётни санъат ва маҳорат ўз зиммасига олади. ЧЛ финалида кейинги хулоса устувор бўлганининг сабаби шу. Aксарият мутахассис ва мухлислар учрашувдан олдин «Манчестер Сити»ни фаворит ўрнида кўришди ва Гвардиола ғалабасига кўз тикишди. Катта танаффусдан кейин турнир финалига қайтган «Интер» эса оммавий қўллаб-қувватловни сезмади. Зеро, футбол янги тараққиёт босқичи сари дадил одимлаётганди.
Гвардиоланинг ўзида «пичоқ суякка бориб тақалган» ва у ғалабадан бошқа вариант ҳақида ўйлолмасди. Қарангки, Сречко Катанец ҳам Гвардиола ҳолатида эди. Чунки вакилларимиз ҳозиргача мавжуд расмий ҳисоб-китобларга кўра, Уммон термасидан устунликка эришолмаганлар. Ҳатто айни пайт ҳам жамоамиз ФИФA рейтингида Бранко Иванкович дружинасидан орқада. Ҳолбуки, футболимиз ва унинг авангарди бўлмиш миллий жамоамиз куч, маҳорат, иқтидор бобида Уммон термасидан анчагина устундир. Аввал ҳам шундай эди, ҳозир ҳам вазият ўзгармаган. Афсуски, шу устунлик ўзаро учрашувлар ҳисоб-китобида аксини топмаган. Яъни ўзаро учрашувлар чоғи ғоя ва иштиёқ куч-маҳоратни енгаверган. Сречко Катанец зиммасида шу нохуш анъанага чек қўйиш вазифаси турарди. У бу масъулиятли вазифани шараф билан уддалади. Ҳа, аввалги мураббийлар ҳам шу миссияни бемалол бажарсалар бўларди. Лекин уларда Катанецга хос таваккалчилик ва ўзига нисбатан кучли ишонч етишмаганди. Миллий жамоамиз учун гол қўйиб юбориш катта руҳий фожиа эканлигини аллақачон фаҳмлаган легионер мураббий беш ҳимоячидан фойдаланиш жараёнига жиддий эътибор қаратмоқда. Бу амалда ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғи эркин-хотиржам ўйнашига имкон яратмоқда. Уммон термасига қарши учрашувда бош жамоамиз таркибида соф ҳужумчи майдонга тушмади. Мураббий ҳужумчи ўрнини қоплашда индивидуал жиҳатдан маҳорати юксак трио хизматидан фойдаланди. Жалолиддин Машарипов - Жамшид Искандеров - Остон Ўрунов учлиги дриблинг бобида ҳар қандай рақиб ҳимоясини чўчитади. Aслида ўйин услубига кўра, ҳар бири лидерликка интиладиган уч футболчини бир вақтнинг ўзида майдонга тушириш маълум маънода жамоамиз ўйинига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Aммо Сречко Катанец бу хусусда ўйлаб ўтирмади ва таваккал иш тутди. У иқтидор ва маҳорат ўз сўзини айтишига ишонди, барибир. Учрашувнинг иккинчи бўлимида ҳам шундай ёндашув сақланди, яъни биринчи 45 дақиқаликда фаол ҳаракатланган трио ўрнига захирадан янгисини жангга ташланди. Таъкидлаш жоиз, Aббос Файзуллаев - Жасур Яхшибоев - Ҳожимат Эркинов триоси ҳам майдонда етакчилар гуруҳидан кам ҳаракатланмади. Футболимиз, миллий жамоамиз шундай фаолликни соғинганди. Сречко Катанец орзиқиб кутилган мана шу соғинч байроғини баланд ҳилпиратди.
Муҳаммад ВАЛИ
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789