«Арсенал»да илк трансфер бор!...

«Арсенал»да илк трансфер бор!...

«Сан-Паулу»нинг 19 ёшли ҳужумчиси Маркиньос тиббий кўрикдан ўтишга ва «канонирлар» сафига қўшилишга тайёр.

«Арсенал» сўнгги икки ҳафта давомида «Сан-Паулу» билан ёш вингер борасида музокаралар олиб борди ва ўтган ҳафта охирида принципиал келишувга эришилди. Трансфернинг кутилаётган суммаси 3,5 миллион еврони ташкил қилади. Маълумотларга кўра, Маркиньос ҳужумнинг иккала қанотида ҳам тенг даражада яхши ўйнаган. Футболчи 18 ёшида «Сан-Паулу»нинг асосий жамоасида ўйнай бошлаган ва 2021 йилнинг июльида «Фламенго»га қарши дебют қилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.