Мартинелли шартномаси янгиланди

Мартинелли шартномаси янгиланди

Габриэл Мартинелли «Арсенал» билан шартномасини узайтирди.

The Athletic хабарига кўра, ярим ҳимоячи ва Лондон клуби ўртасида 2027 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланган. Аввалги келишув 2023/24 йилги мавсум охиригача тузилганди. Бразилиялик футболчи 2019 йилнинг ёзида «Итуано»дан «Арсенал»га ўтган ва «канонирлар» сафида 76 ўйинда майдонга тушган. У жорий мавсумда «Арсенал» сафида барча турнирларда 27 ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урди ва 3та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.