Дастлаб инглиз клуби ҳимоячи учун 40+5 млн. евро таклиф қилганди, бироқ Амстердам клуби аргентиналикни бундай қийматга сотмоқчи эмаслигини айтди. Томонлар 55 млн евро ва бонуслар эвазига келишиб олишлари мумкин, деб ёзади The Athletic. Кўп манбалар келишув амалга ошади, деган оптимистик фикрда. «Арсенал» ҳам Мартинес учун «Аякс» билан музокара олиб борди, аммо «МЮ» Лондон клуби билан курашда ғалаба қозонди. Футболчини яна Эрик тен Хаг билан ишлаш имконияти ўзига тортди, шунинг учун унга Манчестер варианти афзалроқ кўринди. 24 ёшли ҳимоячи «Аякс» раҳбариятига ёзда фақат Премьер-лига клубига ўтиш вариантини кўриб чиқишни айтганди. Мартинес кўпинча ҳимоя марказида ўйнайди, шу билан бирга у чап қанот ҳимояси ва таянч ярим ҳимоячиси позициясида ҳам ҳаракат қила олади. «Арсенал» Лисандрони асосан чап қанот ҳимоячиси сифатида кўраётганди. У ерда у Киран Тирни билан, «Юнайтед»да марказий ҳимоячи сифатида рақобатлашиши керак эди. Бу позицияда Харри Магуайр, Виктор Линделёф ва Рафаэль Варан ўйнайди, Эрик Байи ҳам асосий таркиб учун курашмоқчи, Фил Жонсга эса бошқа клублардан қизиқиш бор.