Мартино истеъфога чиқди

Мартино истеъфога чиқди

Мексика терма жамоаси бош мураббийи Херардо Мартино терма жамоани тарк этади, деб хабар беради AS.

Мутахассис аввалроқ ЖЧ-2022 бошланишидан олдин федерацияга ўз қарорини маълум қилганди, бироқ Қатардаги турнирдаги муваффақиятсиз ўйинидан сўнг у ўз танловини тасдиқлади. «Бу натижа учун мен жавобгарман. Шартномам ҳакамнинг якуний ҳуштаги чалиниши билан якунланди», - дейди мураббий. Мартино Аргентинага қайтиб, оиласи билан яқинроқ бўлишни хоҳлайди. Яқинда у неваралик бўлди. Шунингдек, 60 ёшли мутахассис ўз соғлиғи ҳақида қайғуриш учун ишдан танаффус қилмоқчи.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.