Машарипов пенальти ишлади Роналду эса уни голга айлантирди ва 1 очко...

Машарипов пенальти ишлади Роналду эса уни голга айлантирди ва 1 очко...

Тан олиш керак португалиялик "мегаюлдуз" Роналдунинг Саудияга кўчиб ўтиши С.Арабистони чемпионатига бўлган қизиқишни астрономик тарзда ошириб юборди.

 Кеча айнан ушбу турнирнинг 15-тури доирасида «Ан-Наср» сафарда «Ал-Фотеҳ» клуби меҳмони бўлди. Учрашувда Тельо ҳисобни очган бўлса, Талиска бўлим якунида фарқни йўққа чиқарди – 1:1.

58-дақиқада эса Бендебка мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқиб, жамоасига ғалаба келтиришга яқин эди.  Бироқ,  90+3-дақиқада  термамизнинг етакчиларидан бири Жалолиддин  Машарипов пенальти ишлади, Криштиану эса    уни голга "айлантиириб" мағлубиятдан қутқариб қолди – 2:2.  
Шу тариқа, «Ан-Наср» 34 очко билан 1-ўринда қолди. «Аш-Шабоб» ҳисобида ҳам 34 очко бўлиб, 2-ўринда бўлса, «Ал-Фотеҳ» 22 очко билан 6-ўринда бормоқда.


Саудия Арабистони чемпионати. 15-тур 
АЛ-ФОТЕҲ – АН-НАСР - 2:2 
Голлар : 1:0 – 12 Тельо, 1:1 – 42 Талиска, 2:1 – 58 Бендебка, 2:2 – Роналду 90+3, пенальти. 
Ан-Наср – Росси, Ал-Ғанам (Бушаль, 83), Ал-Авжами, Ал-Амри, Конан, Ал-Ҳассан, Луис Густаво, Талиска, Ал-Ҳайбари (Ас-Сулайҳим, 65), Яҳё (Жалолиддин Машарипов, 65), Роналду, Гариб (Мартинес, 65). 
Четлатиш: Талиска, 90+5.

Эслатиб ўтамиз, «Ан-Наср» аввалги ўйинда «Ал-Иттифоқ»га мағлубиятга (1:3) учраб, Саудия Арабистони кубогини тарк этганди.