Европанинг ички биринчиликларида энг кўп ғалаба қозонган клубни биласизми? Бу - «Линфилд»! Шимолий Ирландия чемпионати иштирокчиси якунланган мавсум ўз тарихида 56-марта олтин медаль ютиб, бу борада мутлақ рекордчига айланди.
Охирги мавсумга қадар Европада чемпионлик сони бўйича икки клуб етакчилик қилаётганди - «Линфилд» ва «Глазго Рейнжерс». Шотландия жамоаси бу сафар олтин медаль учун курашда «Селтик»ка бас келолмади. Узоқ 1886 йили тузилган Белфаст клуби эса қаторасига 4-марта Шимолий Ирландия чемпиони бўлиб, олтин медаллар сони бўйича Европа рейтингида мутлақ 1-ўринга кўтарилди.
«Линфилд» ёхуд «Гленторан» (жамоанинг яна бир номи) мамлакат Премьер-лигасида қаторасига 23 мавсум ғолиб чиққан - бу ҳам рекорд. Қолаверса, рекордчи клуб 22 марта «олтин дубль» (чемпионлик + кубок) қайд қилган. Тўғри, «Линфилд» еврокубоклардаги катта натижаси билан мақтанолмайди. Унинг энг яхши иштироки мавсум-1966/1967да кузатилган. Белфастликлар ўшанда Европа Чемпионлар кубоги турнири чорак финалига чиқишганди.
*** Европа миллий чемпионатларида энг кўп ғолиб чиққан клубларнинг кучли бешлигида қитъада олдинда турувчи 5та лига (Англия, Испания, Италия, Германия ва Франция)дан бирор вакил йўқ.
*** Европа миллий чемпионатларида энг кўп ғолиб чиққан клубларнинг кучли учлигида Шотландия Премьер Лигасидан икки вакил бор - «Рейнжерс» ва «Селтик». Шу икки клуб ҳисобида нақ 107та чемпионлик кубоги бор!
Европа клуб футболидаги энг илҒор чемпионлар
№ Клуб Мамлакат Марта
1 «Линфилд» Ш.Ирландия 56
2 «Рейнжерс» Шотландия 55
3 «Селтик» Шотландия 52
4 «Олимпиакос» Греция 47
5 «Бенфика» Португалия 37
6 «Ювентус» Италия 36
«Аякс» Нидерландия 36
«Спарта» Чехия/Чехословакия 36
9 «Реал» Испания 35
10 «Андерлехт» Бельгия 34