Маунт ортиқ керак эмас...

Маунт ортиқ керак эмас...

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Хаг Англия футболининг энг истеъдодли ўйинчиларидан ҳисобланган Мэйсон Маунтдан воз кечишга қарор қилди.

25 ёшли футболчи «Челси» тарбияланувчиси ҳисобланади. Маунт лондонликлар ишончини оқлай олмаганидан кейин клуб уни ўтган ёзда манчестерликларга 64,2 миллион еврога сотиб юборган эди. Маунт «МЮ»да ҳам ҳеч нарсани қойиллатгани йўқ. У жароҳатлар туфайли 147 кун мобайнида майдондан ташқарида юрди. Эрик тен Хаг клубнинг спорт бўлими билан суҳбатлашиб, жароҳатларга мойиллиги баланд бўлган Маунтни сотувга қўйишни сўради. Мэйсон Маунт ўтган мавсумда барча турнирларда атиги 20 маротаба майдонга тушди ва биттадан гол ҳамда ассист муаллифи бўлди. Унинг трансфер нархи бугунги кунда икки баравар арзонлаб кетган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.