Мбаппе ФФФ билан келишолмаяпти

Мбаппе ФФФ билан келишолмаяпти

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе имидж ҳуқуқи борасида маҳаллий футбол федерацияси билан ҳамон келиша олмаяпти.

Ўйинчининг ўзи бу ҳуқуқлардан воз кечишни хоҳлайди. Бу можаролар фонида Мбаппе Франция терма жамоасининг сешанба кунги фотосессиясида иштирок этишдан бош тортди, дея хабар бермоқда L`Equipe нашри. Сентябрь ойида Франция терма жамоаси Миллатлар лигасининг иккита учрашувини ўтказади. Дидье Дешам шогирдлари ўз майдонида Австрия билан, меҳмонда эса Дания терма жамоаси билан ўйнайди. Учрашувлар 22 ва 25 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Мбаппе жамоа фотосессиясига боришни истамаганидан сўнг Франция футбол федерацияси махсус баёнот билан чиқди: «Франция терма жамоаси раҳбарлари, президент, бош мураббий ва маркетинг менежери иштирокидаги узоқ муҳокамалардан сўнг, Франция футбол федерацияси имидж ҳуқуқлари бўйича келишувни имкон қадар тезроқ кўриб чиқишга интилади».

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.