Мбаппе кўндими?

Мбаппе кўндими?

«Реал» мутасаддилари ва Килиан Мбаппе агентлари ўртасидаги музокаралар ижобий якунланди ва томонлар ўзаро келишувга эришди.

Sports Zone нашри хабарига кўра, Килиан Мбаппе Мадридга кўчиб ўтиш вариантини тасдиқлашдан олдин «ПСЖ» раҳбариятининг муносабатини кутяпти. Парижликлар охирги таклифида 25 ёшли форвардга 4 йиллик шартнома ва ҳар мавсум учун 100 миллион евро маош ваъда қилган эди. Мадридликлар Мбаппега у қадар кўп маош тўламаслигини олдиндан айтиб келяпти. Бироқ «Реал»да тўп тепиш ва нуфузли совринларни ютиш франциялик форварднинг болаликдаги орзуси ҳисобланади.

«ПСЖ» раҳбарияти ҳам ҳар эҳтимолга қарши унинг кетишига ҳозирлик кўра бошлади. Realmadrid Exclusivo нашрининг ёзишича, «ПСЖ» Мбаппе кетган тақдирда унинг ўрнига «Бавария» ҳужумкор футболчиси Лерой Санени олиб келишни мўлжаллаяпти. Германиялик футболчини олиш парижликлар бош мураббийи Луис Энрикенинг ташаббуси ҳисобланади. Испаниялик мутахассис олдинги чизиқда Лерой Сане, Усмон Дембеле ва Рандаль Коло-Муани ҳужум учлигини ташкил қилмоқчи. Қизиғи, шундаки бу уч футболчи немис футболида суяги қотган. «Бавария» вакилидан ташқари Дембеле «Боруссия Дортмунд», Коло-Муани «Айнтрахт» жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Энди улар «ПСЖ»да бирлашиши кутиляпти.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.