L'Equipe хабарига кўра, май ойида парижликлар президенти Носир Ал Хилайфий бош мураббийи Луис Энрикедан 17 ёшли Этан Мбаппени Лига 1нинг сўнгги туридаги «Тулуза»га қарши ўйин (1:3) қайдномасига киритмасликни талаб қилган. Шундан сўнг Этан «Парк де Пренс» стадиони кийиниш хонасида йиғлаган ва буни акаси кўриб қолиб, президент билан зиддиятга борган.
Аввалроқ Мбаппе ва Ал Хилайфий ўртасидаги можарога Килианнинг хайрлашув видеосида «ПСЖ» президенти ва Қатар амири ҳақида гапирилмагани сабаб бўлгани айтилганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўтган мавсум охирида Мбаппе клубни эркин агент сифатида тарк этиб, «Реал Мадрид»га кўчиб ўтди. Укаси Этан эса «Лилл» билан фаолиятидаги дастлабки профессионал битимни имзолади.