Меҳди Раҳмати: "Ҳакамлар мухлисларнинг босими туфайли хато қилишди ва..."

Меҳди Раҳмати: "Ҳакамлар мухлисларнинг босими туфайли хато қилишди ва..."

ОЧЛ 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор” - “Нассажи Мазандаран” (2:1) ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг 1-қисмида меҳмонлар устози Меҳди Раҳмати қатнашиб, ўз тассуротлари билан ўртоқлашди..

- Айтиш жоизки, 1-бўлимда режаларимиз амалга ошди ва дастлабки 45 дақиқаликни ғалаба билан якунладик. Иккинчи таймда эса хатоликлар юз бера бошлади. Шунингдек, ҳакамнинг ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлашдаги кичик хатоси туфайли бизга қизил карточка кўрсатилди.  Шундай бўлсада, жамоамиз яхши ўйин кўрсатди, улардан миннатдорман. Мазкур беллашувдаги мағлубиятимиз кечиктирилган офсайд сабабли рўй берди.

Ушбу баҳсда мухлисларнинг ҳакамга қилган босими ҳисобига рефери кўп маротаба хатога йўл қўйди , деб ҳисоблайман. Зотан, унинг ушбу "ноқислиги" сабабли, қизил карточка олдик ва ўша четлатишдан сўнг, ўйин буткул ўзгариб кетди. Чунончи шуни учун ҳам  мажбурий ўзгаришларни амалга оширдик. Жароҳати бор ўйинчиларимизни ҳам майдонга туширишга тўғри келди. Агар ҳакам қизил карточка бермаганида, иккинчи голни уриб, баҳсни ғалаба билан якунлар эдик.

Бугунги ўйиндаги натижа фаолиятимдаги энг оғири. Қизил карточкани ҳалигача ҳазм қила олмаяпман. Офсайд аниқланганидан сўнг, ҳакамлар VARни кўриб, футболчимизни майдондан четлатди. 

- Наманган ҳақидаги таассуротларингиз ва мухлислар яратган атмосфера ҳақида нима дея оласиз?

- Мухлислар “Навбаҳор”ни жуда яхши қўллаб-қувватлашди. Ушбу ғалаба ишқибозлар эффекти сабабли, рўй берди деб ўйлайман.  Яна такрор айтаман "судьялар" мухлисларнинг босими туфайли хато қилишга мажбур бўлишди. “Навбаҳор”нинг ютуғи тўлиғича мухлисларники. Эронлик мухлисларга ҳам раҳмат айтаман. Улар камчилик бўлишларига қарамасдан, бизни имкони борича қўллаб-қувватлаб туришди.
***
"Навбаҳор" - "Нассажи Мозандарон" 2:1

Наманган. "Марказий" стадиони. 8263 тамошабин 
Бош ҳакам: Салмон Аҳмад Фалаҳи (Қатар);

Қанот ҳакамлари: Рамзн Саид Ал Наеми (Қатр), Мажид Ҳудайрес Алшаммари (Қатар);

Захира ҳаками: Дилан Перера (Шри-Ланка);

ВАР: Абдулраҳмон Ал Жассим (Қатар);

АВАР: Муҳаммад Аҳмад (Қатар);

Назоратчи: Салоҳ Муҳаммад Алмарзуқи (БАА);

Комиссар: Минду Доржи (Бутан);

Голлар: 0:1 — 44, Муҳаммадризо Азади, 1:1 — 74, Остон Ўрунов, 2:1 — 90+7 (автогол), Саид Беиги. 

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 4.Азимжон Аҳмедов (7.Остон Ўрунов, 46), 5.Милош Милович, 6.Иброҳим Йўлдошев, 10.Жамшид Искандеров, 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Аброр Исмоилов, 19.Дониёр Абдуманнопов (77.Асадбек Собиржонов, 62), 21.Темурхўжа Абдуҳолиқов, 22.Игорь Голбан.

Захира: 12.Игнатий Нестеров, 20.Музаффархон Мўминов, 27.Шоҳбоз Жўрабеков, 31.Лука Чермель, 56.Аброр Каримов, 96.Усмонали Абдукаримов, 98.Давронбек Олимжонов.

"Нассажи Мозандарон": 1.Рашид Мазаҳери, 3.Воҳид Муҳаммадзода, 4.Амирмаҳди Жанмалеки, 5.Саид Беиги, 8.Фаршид Исмоили (14.Али Даврон, 65), 9.Муҳаммадризо Азади, 11.Маҳмуд Ҳайдараҳмати (6.Меҳрдод Абдиҳанан, 24), 32.Сабер Ҳардани, 77.Муҳаммад Ҳуссейни, 88.Исмоил Бобои (20.Аҳмад Мусави, 65), 96.Муҳаммадризо Аббоси (22.Хосе Антонио Вильяр, 82)

Захира: 12.Ҳуссайн Ҳатир, 10.Ҳуссайн Замеҳрон, 18.Меҳди Ризои, 50.Амирхуссан Далири, 55.Мерсад Сайфи, 70.Амирҳусайн Маҳжури, 81.Ариа Барзегар, 99.Алаа Аббос.

Огоҳлантиришлар: Азимжон Аҳмедов (7), Игорь Голбан (27), Муҳаммадризо Азади (87)

Четлатиш: Сабер Ҳардани (52)