Месси мураббий бўлмоқчи эмас

Месси мураббий бўлмоқчи эмас

«ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси футболчилик фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлмоқчи эмаслигини тан олди.

Июнь ойида аргентиналик футболчи 35 ёшга тўлди. «Мен нимага эришганим ҳақида ўйламайман. Мен ҳар доим фақат нима бўлишини ўйлайман. Мен мураббий бўлмайман, лекин Зидан шундай деди, лекин кейин у мураббий бўлди ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди. Менга спорт менежменти, жамоа қуриш, мураббийлик ёқади, лекин ҳали 100 фоиз ишончим комил эмас», - дея Мессидан иқтибос келтирган ESPN. Месси аввалроқ ЖЧ-2022 унинг учун охиргиси бўлишини тан олганди. Аргентиналик футболчи 2006, 2010, 2014 ва 2018 йилларда тўртта жаҳон чемпионатида иштирок этган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.