"Андижон": Хебайга автомобиль, қолганларга Iphone 14 смартфони берилади...

"Андижон": Хебайга автомобиль, қолганларга Iphone 14 смартфони берилади...

«Эртага ўзинг бориб, истаган машинани танлайсан». Андижон вилояти ҳокими Ҳебайга автомобил совға қилишини айтди

Суперлига 17-тури доирасидаги «Андижон» - «Олимпик» (2:1) ўйинидан кейин Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов стадионда футболчилар билан ғалабани нишонлаб, гол муаллифига айланган Рубин Хебайга исталган автомашинасини бориб танлашини, қолганларга эса «Iphone 14» (тахминан 14 миллион сщм турадиган) смартфонлари совға қилинишини айтди. 
«Футболчиларга нималарни ваъда қилган бўлсам, ҳаммасини бераман», - деди вилоят ҳокими трибунадаги мухлисларга қарата микрофон билан. 
Сўнг майдонда жамоанинг 25 ёшли албаниялик легионери Рубин Хебай (учрашувнинг энг яхши футболчиси, деб топилган…)ни чақириб, унга эртага автосалонга бориб, исталган автомобилни танлаши мумкинлигини айтди.
«Эртага бориб машинани танласин. Сен машинани орзу қилганмидинг, эртага бориб ўзинг танла. Сен қайсини танласанг, гап бўлиши мумкинмас, берамиз. Қолганларга «Айфон 14», - дейди Шуҳрат Абдураҳмонов.
Маълумот учун, «Андижон» клуби ушбу ғалаба эвазига 24 очко билан 7-ўринда бормоқда. 
***
Суперлига. 17-тур
«Андижон» - «Олимпик» - 2:1
Бош ҳакам. Акобир Шукруллаев 
Голлар: Рубен Хебай 3, Армин Бошняк 51 – Алишер Одилов 19. 
«Андижон»: 72. Игорь Литовка, 5. Абдувоҳид Ғуломов, 9. Леван Арвеладзе, 10. Илҳомжон Абдуғаниев, 17. Фарход Соҳибжонов, 19. Суҳроб Бердиев (8.Фарҳод Бекмуратов, 77), 21. Илдар Маматказин, 28. Исломбек Маматказин, 66. Илҳомжон Алижонов, 94. Армин Бошняк (11.Сардор Абдунабиев, 68), 99. Рубин Ҳебай. 
«Олимпик»: 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 2.Саидазамат Мирсаидов, 4.Одилбек Абдумажидов, 7.Иброҳим Ибрагимов ( 9.Шаҳзод Акрамов, 60), 11.Отабек Жўрақўзиев (10.Фаррух Мухторов, 88), 17.Темур Мамасидиқов (16.Риан Исломов, 71), 21.Саидафзалхон Аҳроров, 23.Абдурауф Бўриев, 30.Жасур Жалолиддинов (8.Нодир Абдихолиқов, 88), 37.Алишер Одилов, 44.Асадбек Раҳимжонов.