АНА, ХОЛОС! Тен Хагнинг сабри тугаяптими?
«МЮ» бош мураббийи Эрик тен Хаг «Бернли»га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида 3та нашр журналистлари берган саволларга қулоқ тутишни ҳам хоҳламади
ОЧЛ плей-офф босқичи доирасидаги «Ал Араби» — ОКМК учрашувидан олдин ташкиллаштирилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов билан биргаликда футболчи Санжар Турсунов қатнашди.
Ўйин ҳақида
Миржалол Қосимов: Авваламбор барчага Ассалому алайкум! Эртага бизни жудаям қизиқарли ўйин кутмоқда. Иккала жамоада ҳам гуруҳ босқич йўлланмасини қўлга киритиш имконияти бор. Бу ерга яхши ниятда келганмиз. Мақсадимиз гуруҳ босқичига чиқиш.
Санжар Турсуновга савол. Эртанги баҳс учун жамоа қандай тайёргарлик кўрди? Бўлажак ўйин ҳақида фикрингиз?
Ассалому алайкум! Биз барчасини тушуниб турибмиз, бу ўйин жуда муҳим баҳс ҳисобланади. Ғолиб эса гуруҳ йўлланмасини қўлга киритади. Барча футболчилар номидан айтишим мумкин, биз эртанги ўйинга тайёрмиз.
«Ал Араби» клуби ҳақида қандай маълумотларга эгасиз ва эртанги ўйиндан нималарни кутмоқдасиз?
Миржалол Қосимов: «Ал Араби» шаклланган жамоа ҳисобланади. Таркибда кучли легионерлар ҳаракат қилади. Қолаверса, тўп билан муомалада жамоавий ўйин намойиш этиб кўпроқ ҳужумга эътибор қаратади.
Таркибда дисквалификация сабаб Мартин Боакенинг йўқлиги жамоа ўйинига қандай таъсир кўрсатади?
Миржалол Қосимов: Футбол жамоавий ўйин. Унда албатта бу каби вазиятлар учраб туради. Жамоамизда бир-бирини ўрнини тўлдирадиган ўйинчиларимиз етарли.
Жаҳон чемпионати бўлиб ўтган стадиондан таассуротларингиз қандай?
Миржалол Қосимов: Таассуротларимизни эртанги ўйиндан кейин айтамиз. Албатта, Жаҳон чемпионати бўлиб ўтган стадионда ўйнаш футболчилар учун ёқимли.
Санжар Турсунов: Қатар мамлакатини Жаҳон чемпионати ўтказилмасидан олдин ҳам яхши кўрар эдим. Мусобақа ўтказилганидан кейинги муҳитдан сўнг таассуротлар ижобий.
«Ал Араби» футбол клубини мағлубиятга учратиб мусобақадан чиқариб юборишни мақсад қилганмисиз? Худдики, «Ал Гарафа» шундай қилганингиз сингари.
Миржалол Қосимов: Мақсад гуруҳга чиқиш!
*** Осиё Чемпионлар лигаси саралаш босқичи доирасидаги "Ал Араби" — ОКМК учрашувидан олдин мезбонлар бош мураббийи Юнус Али матбуот анжуманида иштирок этди.
"11 йиллик танаффусдан сўнг гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз. Шогирдларимнинг керакли натижа қайд эта олишига ишонаман. Гарчанд ОКМК Ўзбекистон чемпионатида кўп ўйин ўтказган бўлса-да, мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлови кучли ўйин кўрсатишимизга туртки бўлади. Чемпионлар лигаси доирасидаги муҳим ўйинга тайёрланиш учун Европада йиғин ўтказдик. Арон Гуннарссоннинг жароҳатини ҳисобга олмаса, жамоада барча бўлажак ўйинга шай ҳолатда", деди қатарлик мутахассис.
«МЮ» бош мураббийи Эрик тен Хаг «Бернли»га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида 3та нашр журналистлари берган саволларга қулоқ тутишни ҳам хоҳламади
Яқиндагина «Бавария»ни Бундеслига тахтидан ағдарган ҳолда, тарихда илк марта Германия чемпионига айланган «Байер» шу билан тўхтаб қолмоқчи эмас.
Ўзбекистон миллий жамоаси ва «Пахтакор» клуби собиқ бош мураббийи, россиялик таниқли мутахассис Валерий Непомняший ҳамюртимиз Аббос Файзуллаевни ЦСКА - «Ахмат» ўйини (1:2)даги сариқ карточка учун айблашга асос йўқлигини таъкидламоқда.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789