Мессининг The Best маросимига бормагани сабаби маълум бўлди

Мессининг The Best маросимига бормагани сабаби маълум бўлди

Лионель Месси ФИФА томонидан ўтказилган The Best маросимига «Интер Майами»даги машғулотлар сабабли бормаган. Бу ҳақда Гильема Балаге хабар берган.

Душанба оқшомида Лондонда ўтган The Best маросимида Месси 3-марта йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган бўлса-да, тақдирлаш маросимига бормади. 

Журналист Гильема Балаге хабарига кўра, аргентиналик 36 ёшли ҳужумчининг ФИФА таклифига қарамай, маросимга боришни истамагани унинг «Интер Майами» машғулотларини ўтказиб юборишни хоҳламагани билан боғлиқ. Океан ортидан Лондонга сафар қилиш Мессининг «Интер Майами» сафидаги бир неча кунлик машғулотларни ўтказиб юборишига сабаб бўларди. Лионел клуби сафида янги мавсумга пухта тайёргарлик кўришни режалаштирган. Қолаверса, у ёзда ўтадиган Америка кубогига ҳам яхши тайёргарлик билан бормоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Мессидан ташқари 2-3-ўринларни эгаллаган Ҳоланд ва Мбаппе ҳам ФИФАнинг ушбу маросимига боришмади.