«Милан» Лопетегига қизиқмоқда

«Милан» Лопетегига қизиқмоқда

2023/2024 йилги мавсум охирида «Милан» мураббийлар штабида ўзгаришлар бўлиши мумкин.

Журналист Маттео Мореттонинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар беришича, «россонерилар» Хулен Лопетегига жиддий эътибор қарашмоқда. Қайд этилишича, «Милан» раҳбарлари Лопетегини методологияси, маҳорати, ёши ва муваффақиятли лойиҳани ишлаб чиқиш қобилияти учун юқори баҳолайди. 57 ёшли мутахассис «Вульверхэмптон»дан кетганидан кейин август ойидан бери ишсиз ҳисобланади. Аввалроқ ушбу мураббий «Реал Мадрид» ва Испания терма жамоасида ҳам ишлаган. Айни дамда «Милан» Италия чемпионати турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.