Тухелни Флик алмаштиради
«Бавария» жамоани тарк этишини эълон қилган Томас Тухель ўрнига янги мураббий излаш билан овора.
ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа Осиё кубоги Осиё кубоги U23 ғолибига йўллаган табригида мусобақа финалчиси Ўзбекистон олимпия жамоаси ва турнир ташкилотчиси ЎФAни эътироф этди.
«Якшанба куни Ўзбекистон олимпия жамоаси ажойиб қатъият ва жамоавий маҳорат намойиш қилди. Бундан ташқари, ўзбекистонлик мухлислар финални ёрқин ўтишига ўз ҳиссаларини қўшишди. Ушбу мусобақада Ўзбекистон бизга ажойиб дақиқаларни тақдим этди. Бу «оқ бўрилар»нинг жасоратли ҳаракати эди», - деган ОФК раҳбари.
Шунингдек, Шайх Салмон мусобақани муваффақиятли ўтказишдаги меҳнат ва саъи-ҳаракатлари учун Ўзбекистон футбол ассосиацияси ҳамда маҳаллий ташкилий қўмитани алоҳида қайд этган:
«AFC U23 Asian Cup™ Uzbekistan 2022 мусобақаси ОФКнинг барқарор ва нормал ҳаёт тарзига қайтаётганлигини кўрсатиб берди. Биз Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва маҳаллий ташкилий қўмитани чинакам эсда қоларли турнир ташкил этишда қатъият кўрсатгани учун олқишлашимиз керак», - дейилади ЎФА эълон қилган мактубда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу турнир 1-19 июнь кунлари Тошкент ва Қаршидаги стадионларда ўтказилди. Финалда Саудия Арабистони Ўзбекистонни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди.
«Бавария» жамоани тарк этишини эълон қилган Томас Тухель ўрнига янги мураббий излаш билан овора.
Испания Сегундаси иштирокчиси «Алькоркон» ЕЧЛ финали олдидан Германиянинг «Боруссия Дортмунд» клубига кутилмаган ёрдамини таклиф қилди.
Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ярим ҳимоячиси Каземиро Саудия Арабистонига йўл олишга яқин турибди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789