Миллий термамиз ФИФА рейтингида 60-ўринга кўтарилди

Миллий термамиз ФИФА рейтингида 60-ўринга кўтарилди

Одатдагидек ФИФА миллий термаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Сентябр ойида ЖЧ саралаши доирасида КХДР (1:0, +7.63 балл) ва Қирғизистонни (3:2, +8.01 балл) мағлуб этган Ўзбекистон миллий жамоаси бир поғона юқорилаб, 60-ўринга кўтарилди. Бу ОФК да 8-ўринга тўғри келади. 
Энг катта ўсиш Колумбияда (7 поғонага), энг катта пасайиш эса Қатарда (10 поғонага) қайд этилди.

Топ-20 қуйидагича: 
1. Аргентина
2. Франция
3. Испания
4. Англия
5. Бразилия
6. Белгия
7. Нидерландия
8. Португалия
9. Колумбия
10. Италия
11. Уругвай
12. Хорватия
13. Германия
14. Марокаш
15. Швейцария
16. Япония
17. Мексика
18. АҚШ
19. Эрон
20. Дания