РАКУРС: Кимда кўпроқ?

РАКУРС: Кимда кўпроқ?

Месси ва Роналдунинг совринлар жамланмасига назар

Лионель Месси ва Криштиану Роналдунинг рақобати даврни белгилаб берди, аммо 2023 йилда улар турли босқичларда бўлса-да, ўз фаолиятларини қисқартиришни бошлайдилар - аммо ҳозирча уларни қандай таққослаш мумкин?

Роналду ва Мессининг қай бири зўр, қай бири кучли ва яхшироқ экани борасидаги тортишувлар, аргентиналикнинг жаҳон чемпиони бўлиши билан якунига етган бўлиши мумкиндир. Аммо яна бир баҳслашадиган соҳа бор. У ҳам бўлса, бу икки даҳонинг қай бири кўпроқ соврин ютгани. Месси ва Роналду умумий 1500 мингдан ортиқ голга муаллифлик қилган. Улар, шунингдек, жами 9 бор ЕЧЛни, 17та ички чемпионатни, 2 бор қитъа чемпионлиги ва бошқа кўплаб шахсий совринларни қўлга киритишган. Жаҳон чемпионатидаги қаҳрамонликларидан кейин, Месси 8-бор «Олтин тўп»га эга чиқди. У «ПСЖ» билан 2 йилда 2 бор Франция чемпионлигига эришганди. Ҳозир Месси Америкада, Роналду эса Саудия Арабистонида ҳаракат қилмоқда. Бу икки афсона доимо бир-бирига қарши салбий фикр айтишдан сақланган. Бу бекорга эмас. Негаки, футболда энг муҳими бу ҳурматдир (бекорга УЕФАнинг бош ғояси ва шиори - RESPECT, яъни ҳурмат эмас).

Роналду Месси ҳақида шундай дейди: «Биз ҳамкасблармиз. Биз ўз ишимизни қиламиз. Бошқа кўплаб футболчилар каби футболдан ташқари шахсий муносабатларга эга эмасмиз. Месси менга ўхшаб ўз клуби ва терма жамоасида яхши натижага интилади. Узоқ вақтлик рақобатимизга ижобий ёндошув керак. Негаки, айнан рақобат бизни ҳозирги даражамизга олиб чиқди».

Месси эса Роналдуни «Ювентус»га кетганини эшитиб шундай деганди: «Унинг кетгани яхши эмас. Гарчанд мен учун Роналдуни совринлар ютишини кўриш оғир бўлсада, айнан у Ла Лига даражасини белгилаб берди».

Хўш, шундай афсоналар бир-бирини ҳурмат қилар экан. Кўп жабҳада кучлар тенг экан, совринлар борасида нима дейиш мумкин? Қуйида бу статистика билан танишиш имконига эга бўласиз.

КРИШТИАНУ РОНАЛДУ

 

Ички чемпионада:

АПЛ - 3 марта («МЮ» билан)

Ла Лига - 2 марта («Реал» билан)

«А» серия - 2 марта («Ювентус» билан)

Англия лига кубоги - 2 марта

Англия кубоги - 1 марта (2004)

Испания кубоги - 2 марта

Италия кубоги - 1 марта (2021)

Португалия суперкубоги - 1 марта (2002)

Англия суперкубоги - 1 марта (2007)

Испания суперкубоги - 2 марта

Италия суперкубоги - 2 марта

Халқаро мақомдаги:

ЕЧЛ - 5 марта

УЕФА Суперкубоги - 2 марта

Араб мамлакатлари чемпионлар кубоги- 1 марта (2023)

Бошқа:

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати - 4 марта

Терма жамоалар миқёсида:

Европа чемпионати - 1 марта (2016)

Европа Миллатлар лигаси - 1 марта (2019)

Жами: 33та соврин

Индивидуал:

«Олтин тўп» - 5 марта

ФИФА йил ўйинчиси - 3 марта

Европанинг энг яхши футболчиси - 3 марта

Жами: 11та соврин

ЛИОНЕЛЬ МЕССИ

 

Ички чемпионатда:

Ла Лига - 10 марта («Барселона» билан)

Лига 1 - 2 марта («ПСЖ» билан)

Испания кубоги - 7 марта

Испания суперкубоги - 8 марта

Чемпионлар кубоги - 1 марта («ПСЖ» билан)

Халқаро мақомдаги:

ЕЧЛ - 4 марта («Барселона» билан)

Лигалар кубоги - 1 марта («Интер Майами» билан)

УЕФА Суперкубоги - 3 марта

Бошқа:

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати - 3 марта

Терма жамоалар миқёсида:

Жаҳон чемпионати - 1 марта (2022)

Копа Америка - 1 марта (2021)

Олимпиада - 1 марта (2008)

Жами: 42та соврин

Индивидуал:

«Олтин тўп» - 8 марта

ФИФА йил ўйинчиси - 3 марта

Жаҳон чемпионати «Олтин тўп»и - 2 марта

Европанинг энг яхши футболчиси - 2 марта

Жами: 15та соврин

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади