Миллий термамиз Хитой устидан иродали ғалабага эришди

Миллий термамиз Хитой устидан иродали ғалабага эришди

Олдин хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон бош жамоаси ФИФА кунлари доирасида Хитойдаги иккинчи учрашувини мезбонлар миллий термасига қарши ўтказди.

Далянда ўтган учрашув Сречко Катанец шогирдларининг ҳужумлари остида бошланган бўлса-да, ҳисоб 41-дақиқада мезбонлар вакили Шихао томонидан очилди – 1:0. 
2-бўлимда эса вакилларимиз бир қатор ўзгаришларни амалга оширишгач ўйин(ҳисоб)даги мувозанат тикланди. 
78-дақиқада қатор ҳужумлардан кейин Аббосбек Файзуллаевга нисбатан ишлатилган қўполлик пеналти билан якунланди. Отабек Шукуровнинг 11 метрлик жарима зарбасини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпни эса Отабекнинг ўзи дарвозага киритди – 1:1.
Голдан кейин ҳужумкорликни оширган вакилларимиз камбэк амалга оширишди.Бир сўз билан айтганда захирадан тушган футболчиларимизнинг фаоллиги эвазига иродали ғалаба қозонилди.  "Ордабаси" ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов ўнг қанотдан жарима майдонига кириб, тўпни Жамшид Искандеровга узатди ва "Навбаҳор" вакили термамизга ғалаба келтирган гол муаллифига айланди – 2:1.
Шу тариқа, миллий жамоамиз Хитойдаги йиғиндан икки ғалаба билан қайтишди. 

Ўртоқлик учрашуви
ХИТОЙ ЎЗБЕКИСТОН- 1:2 (1:0)
16 октябрь 2023 йил. Далян, "Dalian Sports Senter" стадиони
Ҳакамлар: Там Пинг Вун, Лам Наи Кеи Сам, Вонг Пинг Чунг (барчаси Гонконг), Жанг Леи (Хитой).
Голлар: Веи Шихао 41, - 1:0. Отабек Шукуров 78, - 1:1. Жамшид Искандеров 86, - 1:2 (Бобир Абдихолиқов).
Амалга оширилмаган пенальти: Отабек Шукуров 78 (дарвозабон).
Хитой: 1.Янг Жунлинг, 4.Ли Лей (19.Ли Янг, 73), 2.Тайас Браунинг, 3.Зу Ченжие (24.Ву Шаоконг, 80), 27.Хе Юпенг (14.Чен Пу, 66), 8.Николас Йеннарис, 13.Ванг Киуминг (29.Тан Лонг, 46), 6.Ванг Шангюан, 9.Элексон (22.Гао Тианйи, 46), 7.Ву Лей (20.Фанг Хао, 73), 11.Веи Шихао.
Захира: 28.Се Веижун, 15.У Си, 23.Ванг Далей, 26.Жианг Шенглонг, 21.Даи Ваи Тсун, 10.Се Пенгфей, .

Ўзбекистон: 1. Ўткир Юсупов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 4. Фарруҳ Сайфиев (13.Шерзод Насруллаев, 89), 7. Отабек Шукуров, 9. Одилбек Ҳамробеков (8.Жамшид Искандеров, 72), 10. Жалолиддин Машарипов (22.Аббосбек Файзуллаев, 46), 11. Остон Ўрунов (20.Жасур Яхшибоев, 46), 14. Абдуқодир Ҳусанов, 15. Умар Эшмуродов (5.Рустам Ашурматов, 72), 21. Игорь Сергеев (17.Бобир Абдихолиқов, 46), 23. Ҳусниддин Алиқулов.
Захира: 16.Ботирали Эргашев, 12.Абдувоҳид Неъматов, 18.Абдулла Абдуллаев, 2.Алибек Давронов, 6.Азизбек Ғаниев, 19.Азизбек Турғунбоев, .

Огоҳлантиришлар: Абдуқодир Ҳусанов 27, Ҳусниддин Алиқулов 63, Отабек Шукуров 90+2, Николас Йеннарис 90+2.