Муса ҳам топ-клублар нишонида

Муса ҳам топ-клублар нишонида

«Валенсия» ярим ҳимоячиси Юнус Муса фаолиятини Европанинг топ клубларидан бирида давом эттириши мумкин.

Goal.com портали журналистларига маълум бўлишича, 20 ёшли америкалик футболчининг хизматларига «Интер», Лондоннинг «Арсенал» ва «Ливерпуль» клублари қизиқиш билдирмоқда. Юнус «кўршапалаклар» сафига 2020 йил август ойида қўшилган эди. У билан 2026 йилнинг ўрталаригача ҳисобланган меҳнат шартномаси тузилган. Футболчининг ҳозирги трансфер нархи 20 миллион еврога баҳоланмоқда. Америкалик футболчи жорий мавсум «Валенсия» сафида 16 ўйинда майдонга тушиб, 2та голли узатмани амалга оширган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.