AS хабарига кўра, Мадрид клуби 25 ёшли франциялик футболчини август ойи бошида, жамоа АҚШдаги турнедан қайтганида таништириши мумкин. Қайд этилишича, Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам 14 июнь куни бошланадиган турнир бошланишига икки ҳафта қолганда Евро-2024 олдидан жамоа йиғиш ниятида. Аввалроқ 25 ёшли ҳужумчи 80 миллион евролик содиқлик бонусидан бош тортгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, у келажагини 2024 йилги Европа чемпионати бошланишидан олдин эълон қилишини айтди. Турнир Германияда 14 июндан 14 июлга қадар бўлиб ўтади. ОАВ футболчи ёзда «Реал Мадрид» футболчисига айланишини ёзишган.