Мухлис туфайли...

Мухлис туфайли...

«Бордо»га «Родез»га қарши Лига 2 баҳси учун техник мағлубият ёзилди.

Эслатиб ўтамиз, Лига 2нинг сўнгги тур ўйини биринчи бўлимда тўхтатилган эди. Ўша баҳсда майдонга тушиб кетган «Бордо» мухлиси голни нишонлаётган «Родез» хавбеки Люка Бюадени туртиб юборади, шундан сўнг футболчини замбилда олиб чиқиб кетишди. Интизом қўмитаси «Бордо»га техник мағлубият ҳисоблаш қарорини қабул қилди. «Бордо» келаси мавсум Лига 1да ўйнаши учун ушбу баҳсда ғалаба қозониши керак эди. Шундай қилиб, келаси мавсум Лига 1да 2-ўринни эгаллаган «Метц» ҳамда иккинчи дивизион ғолиби «Гавр» иштирок этади. 3-ўринда қолган «Бордо» эса Лига 2да ўйнайверади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.