Мухлислар туфайли "Насаф" ва ЎФА катта жарима тўлайдиган бўлди

Мухлислар туфайли "Насаф" ва ЎФА катта жарима тўлайдиган бўлди

ОФК мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари сабаб «Насаф»га 50375 доллар, ЎФАга 5000 доллар жарима белгилади

ОФК тартиб-интизом қўмитаси икки кун ичида Ўзбекистон футбол ассоциасияси ва «Насаф»га қарши 3та қарор қабул қилиб, ЎФАни 5000 доллар ва Қарши клубини 50375 доллар жаримага тортди, деб ёзади Алишер Никимбаев. 
Сурияга қарши Осиё Кубоги 1-тур ўйинига мухлислар тур агентликлар рекламаси туширилган футболкаларда келгани учун ЎФА жазоланди. 
«Насаф» эса Чемпионлар Лигасида «Ас Садд»га қарши ўйинда мухлислар тош билан ҳакам ёрдамчисига зарба бергани, «Шаржа»га қарши рақиб футболчиларининг кўзига лазер нури туширгани учун жазоланди. 
Бунгача ноябр ойида Афғонистонга қарши  U-23 Осиё Кубоги саралаш ўйинида уч мухлис майдонга тушиб кетгани учун ЎФАга 15 000 доллар жаримага солинганди.