Музокара қайта бошланди...

Музокара қайта бошланди...

«Рома» ярим ҳимоячи Николо Заньоло билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни қайта бошлади, деб хабар беради Correira Dello Sport.

Келаси ҳафтада Рим клуби раҳбарияти 23 ёшли футболчи ва унинг агенти билан учрашув ўтказади. Заньолонинг «Рома» билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчини 30 миллион еврога баҳоламоқда. Жорий мавсумда у Рим клуби сафида барча турнирларда 14та ўйин ўтказиб, 2та гол урди ва 3та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.