«МЮ» Бремерга қизиқмоқда

«МЮ» Бремерга қизиқмоқда

Туриннинг «Ювентус» клуби ҳимоячиси Глейсон Бремер фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Todofichajes нашри хабарига кўра, 26 ёшли бразилияликнинг хизматларига «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдирмоқда. Манкунианликлар ёзги трансфер ойнасида жанубий америкалик футболчини қўлга киритишга ҳаракат қилиб кўради. Аввалроқ «кекса синьора» Бремерни сотишдан 75 миллион евро ишлаб олишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди. «А» сериянинг жорий мавсумида Глейсон 24 ўйин ўтказиб, 2та гол урди. Унинг Турин клуби билан шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунига етади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.