«МЮ» Де Йонгни сотиб олишга яқин

«МЮ» Де Йонгни сотиб олишга яқин

Ярим ҳимоячи Френки де Йонг «Манчестер Юнайтед»га ўтиши аниқ бўлди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқларида ёзишича, «манкунианликлар» «Барселона» футболчисининг трансфери бўйича якуний тафсилотларни ҳал қилишлари керак. Томонлар трансфер суммасини келишиб олишган, у 65 миллион еврони ташкил қилади. Айни дамда клуб де Йонг билан бонус тўловлари миқдори бўйича музокара олиб бормоқда. Футболчи тахминан 20 миллион евро талаб қилмоқда. Ярим ҳимоячи 2019 йилдан бери «кўк-анорранглилар» сафида ўйнаб келмоқда. Унинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. Френки ўтган мавсумда 32 ўйинда 3та гол урди ва 3та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.