“Наполи” Линдстремни ўз сафига қўшиб олди

“Наполи” Линдстремни ўз сафига қўшиб олди

“Наполи” Франкфуртнинг “Айнтрахт” клубидан даниялик ярим ҳимоячи Жеспер Линдстрем билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

23 ёшли данияликнинг ижара нархи 5 миллион еврони, мажбурий сотиб олиш опцияси эса 20 миллионни ташкил қилади.

ОАВ хабарига кўра, "Наполи" Линдстрёмнинг ижараси учун 5 миллион евро тўлайди ва мавсум охирида футболчини 20 миллион еврога мажбурий сотиб олиш вариантини фаоллаштиради.