«Насаф» клубига қўшимча 500 миллион сўм мукофот топширилди

«Насаф» клубига қўшимча 500 миллион сўм мукофот топширилди

Бугун, 14 декабрь куни Қарши шаҳрида «Насаф» ҳамда «Севинч» аёллар клубининг тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.

Йил якунларига бағишланган маросимда «Насаф» ва «Севинч» футбол клублари аъзолари, вилоят футбол жамоатчилиги, мухлислар иштирок этган. Маросимда Қашқадарё вилоят футбол ассоциацияси президенти, вилоят ҳокими Муроджон Азимов «Насаф» футбол клуби (Ўзбекистон кубоги-2022 соҳиби, 3-ўрин эгаси ва ОЧЛ-2021 плей-оффи босқичида қатнашмоқда)га яна 500 миллион сўм маблағ ажратганини маълум қилиб, уни жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевга топширди.

Айтганча, (0,5) ярим миллиард сўм вилоят бюджетидан ажратилганми ёки ҳомийлик маблағими – маълум қилинмаган.

***

“Насаф” Чемпионлар лигаси 1/8 финал учрашувини 19-20 февраль куни ўтказади. Рақиб — Саудия Арабистонининг Ал-Шабаб клуби. Беллашув Қатарда бўлиб ўтади.

1/4  финал ўйинлари 23 февралда,  1/2 финал эса 26 февралда Қатарда ўтказилади. Ғарбий минтақа жамоаларини финалда Япониянинг “Урава Редс ”клуби кутиб турибди. Финалнинг илк учрашуви 29 апрель куни, жавоб ўйини 6 май куни Японияда бўлиб ўтади.

“Насаф” айни вақтда жаҳон чемпионати ўйинлари давом этаётган стадионларидан бирида камида 1 та учрашув ўтказади. Биз албатта бирйўла 3 та ўйин ўтказишини истаймиз.
photo-2022-12-14-20-05-13.jpg