Натижа: 22 ёшгача 200та гол!

Натижа: 22 ёшгача 200та гол!

Кичик мажбурий танаффусдан кейин майдонга қайтган Эрлинг Холанд одатдагидек, яна бирдан тезлик олди

АПЛ 30-тури доирасида «Саутгемптон»га қарши кечган баҳс (4:1)да 2та гол. «Манчестер Сити»га жуда мос тушган норвегиялик голеадор сафар ўйинининг 45 ва 68-дақиқаларида рақиблар дарвозасини нишонга олди.
Навбатдаги «дубль» билан Эрлинг Холанднинг профессионал фаолиятидаги жами голлари сони 200тага етди. О, 22 ёшида 200та гол маррасини забт этган норвегиялик «йиртқич» бу кетишда ҳали кўпдан-кўп рекордларни янгилайди, чоғи. 

Эрлинг Холанд ҳисобидаги 200та гол тақсимоти

«Боруссия» Д. (Германия) - 86та гол

«Манчестер Сити» (Англия) - 44та гол

«Зальцбург» (Австрия) - 29та гол

Норвегия терма жамоаси - 21та гол

«Мольде» (Норвегия) - 20та гол