«Реал» Ольмога қизиқмоқда

«Реал» Ольмога қизиқмоқда

Немис жамоаси билан шартномаси келаси мавсум охирида тугайдиган «РБ Лейпциг» ярим ҳимоячиси Даниэль Ольмо «Реал»га таклиф қилинди.

24 ёшли Ольмо 2007 йилдан 2014 йилгача «Барселона» таркибида бўлган, кейин эса Загребнинг «Динамо»сига ўтган ва у ерда 2020 йилнинг январигача ўйнаган. Шу ойда Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси «РБ Лейпциг» томонидан 29 миллион евро эвазига сотиб олинди. Даниэль Ольмо жорий мавсумда барча мусобақаларда 14 ўйинда 3та гол урди ва 4та голли узатмани амалга оширди. Футболчи Испания терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун рўйхатига киритилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.