Санчога харидор чиқди

Санчога харидор чиқди

«Манчестер Юнайтед» вингери ва айни дамда Дортмунднинг «Боруссия» клубида ижара асосида ҳаракат қилаётган Жейдон Санчо фаолиятини Италия «А» сериясида давом эттириши мумкин.

TEAMtalk хабарига кўра, Туриннинг «Ювентус» 23 ёшли англиялик футболчи учун «қизил иблислар»га 40 миллион евро тўлашга тайёр. Манкунианликлар ҳам ёзда уни қўйиб юборишга қарши эмас. Мавсум бошида Санчо бош мураббийи Эрик тен Хаг билан жанжаллашиб қолганди ва шу сабабдан мавсумнинг биринчи қисмида деярли майдонга тушмади. Маълумот учун, Санчо қишки трансферлар ойнасида «сариқлар» сафига ўтган бери 9 учрашувда қатнашиб, 2та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.