Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Евро-2024 саралаш босқичини Туркияга 3 очко ҳадя этиш билан бошлаган Арманистон терма жамоаси кейинги турларда Уэльс (4:2) ва Латвия (2:1) термаларидан устун келиб, ўз гуруҳида 2-ўринга чиқиб олди.
Тўғри, миллатлар Лигасида иштирок этаётган Хорватия ҳозирча 3-поғонада ва йўқотилган очколар бўйича олдинда. Лекин арманлар ярим йил аввал ЖЧ-2022да тўп сурган Уэльсдан яхшироқ натижага эгалар. Эьтиборли жиҳати - Арманистон терма жамоаси таркибида маҳаллийлаштирилган ўйинчилар кўп. Боз устига, улар нафақат собиқ Иттифоқ ҳудудида, балки жуда олис мамлакатларда туғилганлар. Келинг, улар билан танишиб чиқайлик:
Эдуард Сперцян - Ставрополь, НаирТикнизян - Петербург, Станислав Бучнев - Владикавказ, Давид Давидян - Нижний Новгород, Георгий Арутюнян ва Арсен Бегларян - Краснодар.
Олис хориж вакилларига кенгроқ тўхталишни лозим топдик:
Андре Чалишир, Швецияда туғилган, фаолиятини асосан ўз юртида ўтказади.
Юнонистоннинг «Аполлон Смирнис» ва Даниянинг «Силькеборг» жамоаларидаги 2 йилни инобатга олмаганда, Андре Швеция клубларида тўп сурмоқда. 2018 йилда у аждодлари кўмагида арман паспортига эга бўлиб, миллий терма жамоадан жой олди. Ҳимоячи ҳозирга қадар 24та ўйинда Арманистон шарафини ҳимоя қилди.
Норберто Бриаско, Аргентинада туғилган, «Бока Хуниорс»да ўйнайди.
Буэнос-Айресдаги испан-арман оиласида дунёга келган футболчи узоқ вақт давомида «Уракан» жамоасида тўп сурди, 2021 йилда «Бока» сафига ўтди. Бриаско Аргентина грандига ўтишидан 3 йил аввал Арманистон терма жамоасидан таклиф олди. Аждодлари билан фахрланиб юрадиган вингер мамнуният билан розилик билдирди. Норберто терма жамоа таркибида 13 марта майдонга тушган.
Угочукву Иву, Нигерияда туғилган, Арманистон топ клубларида тўп сурмоқда.
Нигериянинг Жос шаҳри фуқароси «Эль-Канеми Уорриорс» клубидаги таҳсилдан сўнг 2018 йил февралида Арманистонга келиб, 1-лига вакили бўлган «Лори» клуби билан шартнома имзолади. Бир йилдан кейин ярим ҳимоячи элитада аввал «Пюник», кейин «Урарту» жамоаларида ўйнади. Шу йилнинг март ойида футболчи Арманистон фуқаролигини олиб, Туркияга қарши беллашувда терма жамоадаги илк учрашувини ўтказди.
Лукас Селараян, Аргентинада туғилган, МЛСда танилиб қолган.
Селараян - терма жамоадаги энг тажрибали муҳожир. У Аргентинанинг Кордова шаҳри фуқароси, фаолиятини «Бельграно» клубида бошлаган. Кейин Мексиканинг «Тигрес» жамоасида 4 йил тўп суриб, 32та гол ва 14та ассистни амалга оширган. Лукас МЛСнинг «Коламбус Крю»сида ёрқин ўйинлар кўрсатиб, 101 учрашувда 62 (39}23) тўплади. Селараян Арманистонда иккинчи йилни ўтказмоқда - Уэльс дарвозасига урилган 4та голнинг 2таси унга тегишли.
Грант-Леон Ранос, Германияда туғилган, «Дортмунд» ва «Бавария» мактабларидан ўтган.
Бу футболчи 2003 йилда этник арманлар оиласида таваллуд топган, ҳақиқий шарифи - Ераносян. Ранос «Ганновер», «Боруссия» ва «Бавария» академияларидан кейин Мюнхен грандининг иккинчи жамоасида дебютини нишонлади. Ҳужумчи Бавария регионал лигасида сермаҳсул тўп суриб, 36та ўйинда 20та гол ва 13та ассистни расмийлаштирди. Энди у «Боруссия, М»да ўйнамоқда. Арманистон терма жамоасида Грант-Леон март ойида илк бор майдонга тушиб, Кипрга қарши ўртоқлик учрашувида ва Уэльсга қарши баҳсда дублга эришди.
Огнен Чанчаревич, Сербияда туғилган, терма жамоага яқин эди, лекин Арманистон термасидан жой олди.
33 ёшли Чанчаревич - маҳаллий «Алашкерт» дарвозабони. 29 ёшгача Сербия клубларида ўйнади, 2017 йилда терма жамоага жалб этилди, лекин майдонга тушмади. 2023 йилда Арманистон паспортини олгач, Уэльсга қарши ўйинда дебютини нишонлади.
Вбеймар ва Хорди Монройлар, Колумбияда туғилишган, арман клубларида тўп суришади.
31 ёшли Вбеймар ўз фаолиятини Колумбиянинг «Патриотас», «Богота», «Атлетико Уила» ва «Альянса Петролера» жамоаларида ўтказган. Кейин Арманистоннинг «Гандзазар» клубида 5 йил тўп сурган, 2020 йилдан «Арарат-Арманистон» таркибида. Ўша йили у Арманистон фуқаролигини олиб, терма жамоа аъзосига айланди. Ҳозиргача у 10та учрашувда майдонга тушган. Вбеймарнинг 27 ёшли укаси Хорди Колумбиянинг «Санта-Фе» ва «Бояка Чико» жамоаларидан кейин Ереваннинг «Ноа» клубига ўтганди. Лекин кўпчилик касбдошларидан фарқли ўлароқ, ўтган йил июлида Хорди ватанига қайтиб кетди ва «Индепеньдьенте Медельин» клубидан жой олди. Хорди 2018 йилда Арманистон терма жамоасига жалб этилганди. Бироқ Евро-2024 саралашига таклиф этилмади.
Қаҳрамонларимиз орасида ёзда чорлов олмаган рақобатчилар ҳам бор:
Нигерияда туғилган Соломон Удо 8 йил арман клубларида тўп сурган, 27 ёшли «Рандерс» вингери Эдгар Бабаян даниялик, «Кёльн» фахрийси Александр Карапетян ва Саркис Адамянлар арман фуқаролигидан ташқари, немис паспортига ҳам эгалар.
Нуқтали маҳаллийлаш - Арманистон ФФ стратегиясининг бир қисми. Федерация тасарруфи 2019 йилда Армен Меликбекянга ўтгач, у бош мураббий лавозимига Хоакин Капарросни таклиф этганди. 2022 йилнинг кузида испаниялик мутахассиснинг фаолияти қониқарсиз, деб баҳоланди.
Арманистондаги маҳаллийлаштириш 2 йўналишда олиб борилади: келиб чиқиши арманистонлик бўлган хорижий футболчилар ва маҳаллий чемпионатда ўзини кўрсатаётган легионерлар. Дарвоқе, бу борада РПЛдаги ислоҳотлар ҳам қўл келмоқда: 2020 йилдан бошлаб Евроосиё иқтисодий иттифоқи аъзолари ҳудудидаги футболчилар легионер мақомидан фориғ бўлишди. Бу Арманистон ФФ енгиллик яратди. Мисол учун, Хорен Байрамян, Аршак Корян ва Давид Юрченколарнинг РПЛда тўп суришлари Арманистон терма жамоасида ўйнашларига монелик қилмайди. Таажжубки, терма жамоанинг муваффақиятли старти Генрих Мхитарян кетганидан кейин бошланди. Арман футболининг энг ёрқин афсонаси ўтган йилнинг март ойида терма жамоани тарк этганди.
Содиқ СОБИР тайёрлади
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789