НАТИЖА: Икки 0:3 ораси – 361 кун!

НАТИЖА:  Икки 0:3 ораси – 361 кун!

«Байер»нинг буюк серия­си ҳам узилди, барибир.

«Байер»нинг буюк серия­си ҳам узилди, барибир. Хаби Алонсо «бандаси» 22 май куни Дублинда кечган ЕЛ финалида «Аталанта»га бас келолмади. Эҳтимол, «доришунос-лар»га Адемола Луқмоннинг 75-дақиқада урган 3-голи салбий таъсир қилгандир. Ҳар ҳолда, ҳисоб йириклашиб кетишидан олдин кўпчилик Германия клубидан яна қандайдир мўъжиза - кучли «камбэк» кутаётганди. Бироқ бу сафар ўхшамади ва «Ба­йер» охир-оқибат, мағлубликни тан олди. Салкам бир йил, аниқроғи, нақ 351 кундан сўнг.

Энг қизиғи, «Байер» рекорд­ларга қоришган ушбу қо­йилмақом мағлубиятсиз одимини бошлашдан олдин айнан 0:3 ҳисобида ютқазган эди Бундеслига доирасида «Бохум»га. Леверкузенликлар ўшанда, яъни 2023 йилнинг 27 май куни сафар ўйинида жавобсиз 3та гол қабул қилишганди. Икки 0:3 ьорасида эса нималар бўлмади-я... Ажойиб сюжет, рекордлар опцияси, беназир «камбэк»лар... Оддий айтганда, 51та мағлубиятсиз ўйинни ўз ичига олган суперсерия!

Ҳа, Хаби Алонсо жамоасига серияни 1 йилга чўзиш учун озгина етмади. Муҳими, «Байер» бу оралиқда УЕФА давридаги энг узун мағлубиятсиз одим бўйича «абадий» рекордни ўз номига расмийлаштирди. Қолаверса, «доришунослар» ўз тарихларида илк марта Бундеслига тахтига кўтарилишди, яна мамлакат кубогини ютишди, барча турнирларда қанчадан-қанча ўйинларнинг энг-энг сўнгги лаҳзаларида ғалабани ўз томонларига оғдиришди ёки мағлубиятдан сеҳрли тарзда қочишди. Барчаси учун раҳмат, «Байер»!