"Навбаҳор": Асосий ҳисоб-китоб Жиддада бўлади...

"Навбаҳор": Асосий ҳисоб-китоб Жиддада бўлади...

Хабарингиз бор, бугун ОЧЛ 1/8 финалнинг дастлабки учрашуви доирасида «Навбаҳор» Наманганда кимсан Саудиянинг амалдаги чемпиони «Ал-Иттиҳод» билан дуранг ўйнади.

Зотан, мавсумдаги дастлабки расмий ўйинда "Марказий" стадионгига 26 мингдан ортиқ томошабин ташрифи билан ўйингоҳ деярли лиқ тўлди. Айтиш жоикзи, Самвел Вячеславович шогирдлари шу куни муносиб тарзда, тартибли футбол кўрсатишди ва ҳақли равишда дуранг натижа қайд этишди. 9 карра Саудия чемпиони ва 2 марта ОЧЛ ғолиблигини кўога киритган саудияликлар ҳам ушбу натижадан қониқиш ҳосил қилишгандек гўё. Шу тариқа, чоракфинал йўлланмаси соҳиби бир ҳафтадан кейин – 22 февраль куни Жиддада ўтадиган жавоб баҳсида маълум бўлади. Хуллас, асосий ҳисоб-китоб Маккаи Мукаррамага энг яқин шаҳарда бўладиган бўлди.

ОЧЛ. 1/8 финал. Дастлабки ўйин 
«Навбаҳор» – «Ал-Иттиҳод» - 0:0 
Наманган. “Марказий”. 26200 тамошабин.
Ҳакам: Иида Жумпеи (Япония) 
VAR ҳаками: Кимура Хироюки (Япония); 
«Навбаҳор»:  1.Ўткир Юсупов, 9.Одилжон Ҳамробеков, 10.Жамшид Искандеров, 11.Русланбек Жиянов, 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Аброрбек Исмоилов, 23.Йован Жокич, 34.Фаррух Сайфиев, 77.Асадбек Собиржонов, 91.Тома Табатадзе. 
Захира: 86.Александр Лобанов, 6.Иброҳим Йўлдошев, 25.Наврўзбек Иминжонов, 33.Шодиёр Шодибоев, 51.Гиорги Никабадзе, 52. Достонбек Абдулҳаев, 53.Алижон Алижонов, 54.Нурмуҳаммадад Тошпўлатов, 69.Шерзодбек Абдулбориев, 88.Озодбек Ўктамов, 99.Сиёвуш Ҳақназарий. 
«Ал-Иттиҳод»:  1. Абдуллоҳ Ал Маюф, 7.Н`голо Канте, 8.Фабиньо, 15.Ҳасан Кадиш, 16.Файсал Ал Гамди, 17.Марван Ал Саҳаф, 26.Ахмед Хезаги (с), 33.Мадаллаҳ Ал Олян, 37.Фамаз Ал Ями, 90.Ромариньо, 99.Абдураззоқ Ҳамдаллаҳ. 
Захира: 35.Муҳаммад Ал Манашан, 4.Омар Иброҳим, 6.Султан Ал Фархан, 27.Ахмед Ал Гамди, 29.Фархан Ал Шамрани, 30.Саад Ал Моса, 52. Талал Ҳажи, 7. Салеҳ Ал Жаман.