"Навбаҳор" футзалчиси ҳакамни калтаклади-ми?

"Навбаҳор" футзалчиси ҳакамни калтаклади-ми?

Футзал бўйича Ўзбекистон олий лигасидан ўрин олган баҳсларнинг бирида ҳакамлар калтакланди.

12-тур доирасидаги «Металлург» ва «Навбаҳор» ўртасидаги ўйинда наманганлик футзалчилар ҳакамга қўл кўтарди. Дастлаб 20-рақамдаги Илҳом Юсупжонов ўзига қизил карточка кўрсатилганидан кейин ҳакамга қўл кўтарган. Шундан сўнг келишмовчиликка бошқа футзалчилар ҳам аралашди 6-рақамдаги Ғулом Мамажонов ҳам ҳакамга қарата зарба йўллади. Ушбу ҳодисадан кейин ўйин давом эттирилмади.

Ҳозирча Ўзбекистон профессионал футбол лигаси ушбу ҳодисага расмий муносабат билдиргани йўқ. Ушбу ўйинни ёритиб борган ва  Youtube’да трансляция қилинган шарҳда «Навбаҳор»га 5:0 ҳисобида техник мағлубият ёзилгани маълум қилинди.