“Реал” мухлислари Анчелоттидан норози
Педрероль "Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелоттини кескин танқид қилди
Маълум бўлишича, Ўзбекистон олимпия жамоаси билан Францияда бўлиб турган Саидазамат Мирсаидов «Навбаҳор» ўйинчисига айланди.
Мирсаидов 2001 йилнинг 19 июлида Тошкент шаҳрида туғилган. «Пахтакор» футбол академияси тарбияланувчиси ва 2020 йилгача пойтахтликларнинг турли ёшдаги жамоаларида ўйнаган. 2021 йилдан буён шу кунга қадар «Олимпик»да ўйнаётганди. Мазкур жамоа таркибида барча мусобақаларда 64 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган.
Мирсаидов Ўзбекистон U23 олимпия жамоасининг Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этадиган таркибидан ўрин олган.
Маълумот учун, ўнг қанот ҳимоячиси саналмиш Мирсаидов бугун Испанияга қарши ўтган баҳсда захирадан ўрин олганди.
***
«Навбаҳор»га хуш келибсиз, Сардор Рашидов! «Лочинлар» сафидаги фаолиятингизда омад ёр бўлиб, жамоамизнинг ғалабаларига муносиб ҳиссангизни қўшисгингизга тилакдошмиз», — дейилади Наманган клубининг Инстаграм саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи шу йилнинг феврал ойида БААнинг «Дубай Сити» клуби билан шартнома имзолаганди. У бунгача «Пахтакор», «Бунёдкор», «Локомотив», «Сўғдиёна» клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.
***
Шунингдек, «Нефтчи» дарвозабони Санжар Қувватов ҳам «Навбаҳор» билан шартнома имзолади. Наманган клуби матбуот хизмати ушбу трансфер ҳақида расман эълон қилди. Қувватов Фарғона клубидаги ярим йиллик фаолиятидан кейин «Навбаҳор»га ўтган.
Аввалроқ, «Навбаҳор»нинг захира дарвозабони Александр Лобанов клубни тарк этган бўлса, жамоанинг асосий посбони Ўткир Юсупов Эрон чемпионатига кўчиб ўтишга яқин экани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Педрероль "Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелоттини кескин танқид қилди
"Барселона" ушбу ҳафта ўз терма жамоалари сафида ўйин ўтказган барча футболчиларнинг яхши ҳолатда қайтганини маълум қилди.
Криштиану Роналду 2023 йил бошидан буён Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клубида ўйнаб кемоқда.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789