АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Олдин хабар берганимиздек, жума оқшомидаЎзбекистон Cоcа-Cоlа кубогининг ярим финал учрашувлари якунланди.
Унда "Навбаҳор" "Сўғдиёна" билан асосий вақт ва қўшимча таймларда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Пенальтилар сериясида эса 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, "Насаф"дан кейин иккинчи финалчига айланди.
Шу ўринда айтиш жоизки, ушбу баҳснинг 70-дақиқасида жиззахликлар Абдужалил Маназаровнинг қизил карточкасидан кейин бир киши кам тўп суришларига тўғри келди. Шунга қарамай, ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмади.
Бош ҳакам Азиз Асимов учрашувнинг асосий вақтига 9 дақиқа, қўшимча бўлимларга жами 6 дақиқа қўшиб берилган бўлса-да, жами 135 дақиқа давом этган баҳсда ҳисоб очилмади.
Пенальтилар сериясида эса омад «Навбаҳор»га кулиб боқди. Меҳмонлардан Нўъмонов, Ғофуров ва Қаҳрамонов зарбани йўллашда хатога йўл қўйишди.
Шу тариқа, 30 октябрь куни Бухорода ўтадиган Ўзбекистон кубоги финали «Насаф» ва «Навбаҳор» ўртасида ўтадиган бўлди.
Ўзбекистон Cоcа-Cоlа кубоги. 1/2 финал
14 октябрь, жума
НАВБАҲОР — СЎҒДИЁНА 0:0 (3:1)
Наманган. "Марказий" стадиони. 15100 томошабин
Ҳакамлар: Азиз Асимов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Акмал Раҳимов
VAR ҳаками: Рустам Лутфуллин
АVAR ҳаками: Анвар Маражабов
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Зохиржон Акрамхонов
"Навбаҳор": Ўткир Юсупов, Боян Сигер, Рустам Ашурматов, Жамшид Искандеров, Жамшид Болтабоев, Диёржон Туропов, Дониёр Абдуманнопов (Асадбек Собиржонов, 71), Ёван Жокич, Даврон Ҳошимов, Станислав Андреев (Игор Голбан, 58), Зоран Марушич (Асадбек Жўрабоев, 110)
"Сўғдиёна": Милан Митрович, Сардор Қулматов, Диан Талхатов (Баҳодир Насимов, 46), Аюбхон Нўмонов, Шаҳбоз Жўрабеков, Ҳусниддин Ғофуров, Жавоҳир Қаҳрамонов, Абдужалил Маназаров, Юре Обшивач, Даниел Насриддинов (Шавкат Саломов, 78), Марко Колакович
Огоҳлантиришлар: Давронбек Ҳошимов, 12, Александр Стоймирович, 56 (мураббий), Игор Голбан, 66, Рустамжон Ашурматов, 105, Самвел Бабаян, 120+2 (бош мураббий) — Юре Обшивач, 15, Диан Талхатов, 30, Марко Колакович, 45+1, Баҳодир Насимов, 52, Улуғбек Бақоев, 61 (бош мураббий), Шоҳруз Норхонов, 101
Четлатиш: Абджалил Маназаров, 71 иккинчи сариқ (Сўғдиёна).
***
“Навбаҳор” -“Сўғдиёна” (0:0 асосий вақт, 3:1 пен.серияси) урашувидан сўнг жамоалар мураббийлари учрашув хусусидаги таассурттлари билан ўртоқлашишди.
Жумладан жиззахликлар устози Улуғбек Бақоев Намангандаги атмосфера, жамоаси учун ҳар тўрт кунда ўйнаш қийин экани ва учта фронтда ўйнаш жамоага қандай тажриба олиб келганини айтди.
- Наманганда бундай ажойиб атмосферада ўйнаш ёқимли. Биз барча қийинчиликлар, қизил карточка ва йўқотишлар билан ҳам бундай атмосферада бундай рақибга нисбатан тенгма-тенг ўйнадик. Бугунги мардонавор ўйин учун футболчиларга раҳмат айтаман”, - дейди Бақоев.
“Очиғи, учта фронтда учрашувлар ўтказдик ва бу бизга жуда катта қийинчилик туғдиргани рост, аммо бу биз учун катта тажриба ҳам бўлди. Ҳар тўрт кунда ўйнашга кўникиб ҳам қолдик. Футболчиларнинг жароҳатлари, жисмоний ҳолатларининг яхши эмаслиги, руҳий томондан камчиликлар кузатилаётганига шу омиллар сабабчидир дейиш мумкин. Иккита ярим финалда, яна пенальтилар сериясида ютқазганимиз жуда аламли. Менимча, футболчилардаги руҳий ва жисмоний ҳолатнинг яхши эмаслиги сабабли, икки марта ҳам бу серияда ютқаздик”.
“Нима бўлган тақдирда ҳам мавсум ҳали тугамади. Биз курашамиз. Барча рақибларни ҳурмат қиламиз, аммо ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Мавсумнинг қолган ўйинларида яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз”
***
“Навбаҳор” бош мураббийи Самвел Бабаян эса финал масаласини асосий вақтда ҳал этишни мақсад қилгани, финалнинг тарихий аҳамияти ва ҳал қилувчи ўйиндаги рақиби ҳақида фикр билдирди.
- 24 йиллик таннафусдан кейин яна финалга чиқдиқ. Бу тарихий ғалаба. Бухородаги финалда ҳам клуб тарихида янги саҳифа очишни мақсад қилаяпмиз”, - дейди Бабаян.
“Мавсум аввалида ҳам айтган эдим – клуб брендини аввалги мавқеига тиклаймиз деб. Босқичма-босқич олдимизга қўйилган вазифаларни бажараяпмиз”
“Ўйинга келсак, масалани асосий вақтлардаёқ ҳал қилиш керак эди. Бугун, олдинги икки ўйинда шунақанги кўп вазиятлар яратдикки, уларни ҳисобласак ярим даврага етарди. Рақиб ўйинни пенальтилар сериясигача олиб боришни мақсад қилгани кўриниб турди. Улар ҳақида, уларнинг услуби ҳақида ортиқча гапириш ноўрин. Жамоа ҳозирги таркиби билан максимум натижаларга эришмоқда. Ўтган мавсум кумуш медалларни олган жамоа ҳақида ортиқча тўхталиш шарт эмас”.
“Насаф” ҳақида аввал ҳам айтганман – бу барқарор ва тартибли жамоа. Бир неча мавсумлардан бери бир таркиб билан ўйнайди. Чемпионатимиз етакчиси. Уларга финалда ўзларини эркин ҳис қилишларига йўл қўймасликка ҳаракат қиламиз”
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789