Навбат Пулишичга...

Навбат Пулишичга...

«Ливерпуль» ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Садио Мане ўрнига футболчи қидирмоқда.

Sport Bild нашри хабарига кўра, мерсисайдликлар «Челси» вакили Кристиан Пулишични трансфер қилишни кўзламоқда. «Қизиллар» 23 ёшли футболчининг Манега яхши ўринбосар бўла олишига ишонмоқда. Ўз навбатида, Америка Қўшма Штатлари миллий жамоаси футболчиси ҳам «Челси»ни тарк этишга қарши эмас. У бош мураббий Томас Тухелнинг услуби билан ўзини тўлиқ намойиш эта олмаётганидан норози. Маълумот учун, якунига етган мавсумда Пулишич барча мусобақаларда 38та ўйин ўтказиб, 8та гол ва 4та ассист амалга оширишга муваффақ бўлди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.