Сергей Лушчан: “Футболчилар қаерни хоҳлашса, ўша ерга интилишади”
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
«Нефтчи» матбуот хизмати Суперлига 17-туридан ўрин олган ОКМКга (1:1) қарши ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди.
«Жамоамиз Ўзбекистон Суперлигасининг қолдирилган 17-тур баҳсида Олмалиқда ОКМК меҳмони бўлди. Ўйин ҳақида маълумотга эгасиз, жамоамиз 89-дақиқада Муҳсин Убайдуллаевнинг голи эвазига муҳим очкони қўлга киритди.
Беллашувда эсда қоларли воқеалар кўп бўлди ва воқеликларга бош ҳакам ҳамда ВАР ҳакамларининг қарорлари туртки бўлди, деб айтсак асло муболаға бўлмайди. Чунки биринчи бўлимдаги белгиланган пенальти жуда ҳам баҳсли ҳолат ҳисобланади. Лутфулла Тўраевнинг Санжар Турсуновга нисбатан қоида бузган деб топилиши бу инсон омиллари нуқтайи назарига тўғри келадими? Яъни, чап оёғини кўтарган Тўраев ўнг оёқ учини ерга қўйганда Турсуновнинг оёғи унинг тагига келиб қолган. Тўраев унинг оёғини босмаслиги учун ҳавода камида 3 секунд туриши зарур эди. Лекин ҳакам ВАРга мурожаат қилди ёки ВАРдагилар Танташевга мурожаат қилишди. Маълумот ўрнида, ўйинда ВАР ҳаками ЛУТФУЛЛИН хисобланади Лутфуллин охирги икки турдан бери мухлисларимизга анча таниш бўлиб улгурган. Сабаби, ушбу ҳакам жамоамиз иштирокидаги сўнгги «Сўғдиёна» (0:0) билан.бўлиб ўтган баҳсда ҳам икки голимизни ҳисобга олмаганди. Лутфуллиннинг қарорларидан норози бўлган мухлисларимиз майдонга чиқиб келганлигини қайд этган тартиб интизом қўмитаси жамоамизга «яхшигина» жарима ҳам қўллагани ҳеч кимга сир эмас. Хуллас, ушбу ҳакам навбатдаги ўйинда ҳам ВАРда фаолият олиб бориб, жамоамиз дарвозаси томон пенальти белгиланишида жуда катта роль ўйнади. Бундан эса унумли фойдаланиб, гол урган ОКМК жамоаси ҳисобда олдинга чиқиб олди. Шундан сўнг жамоамиз томонидан 44 дақиқада киритилган жавоб тўпини Танташев инобатга олди, бироқ ВАР ҳакамларининг қарорлари билан гол яна бекор қилинди.
Иккинчи бўлим аввалида яна катта саҳнага бош ҳакам билан ВАР ҳакамлари чиқишди. Майдон марказида Мирзоҳид Ғофуров билан тўп учун курашда ўта қўпол зарба берган Ислом Тўхтахўжаевга бош ҳакам Танташев иккиланиб ўтирмай қизил карточка кўрсатди. Бироооқққ, ВАР яна ишга тушди. Танташев дарҳол Лутфуллинга лаббай, деб жавоб берди. ВАРни кўриб чиқишда ўзида жасорат топа олган Танташев ушбу вазиятда қизил карточка йўқлиги ва фақат сариқ карточка билан кифоя қилиш мумкинлигини жамоатчиликка кўрсатиб берди. Ваҳоланки, Мирзохид Ғофуров ушбу вазиятда жароҳат олди ва кўп ўтмай эса жароҳат туфайли майдонни эрта тарк этишига тўғри келди.
Бундан ташқари ўйиннинг 85-дақиқадасида жамоамиз бурчак тўпи тепиш хуқуқига эга бўлди. Тўпни Мухиддинов рақиб жарима майдончаси ичига чиройли етказиб берди. Тўп учун курашда эса Анвар Ғофуровга нисбатан рақиб футболчиси қўпол ўйнади ва тўпни майдондан узоқлаштириб тепиб юборди. Ушбу вазиятда ВАР ҳакамлари Танташевга мазкур ҳолатни қайта кўриб чиқиш учун огоҳлантирмади ҳам...
Шундан сўнг жамоамиз гол уришга эришди. Яхшиямки, ушбу вазиятда қоида бузилиши мумкин бўлган ҳолат йўқ эди, бўлмаса билмадик...
Шунақа гаплар, дўстлар!
Олдинда жамоамизни яна бир қийин ўйин кутиб турибди. Ушбу ўйин 31август куни «Истиқлол» стадионида бўлиб ўтади. Қийин учрашув дейилишига сабаб иккита. Биринчиси, ушбу водий дербисига наманганлик ҳакам тайинлангани бўлмоқда. Хабарингиз бор, жамоамиз Ўзбекистон Суперлигаси 17-туридан сўнг айнан Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси билан очколари сони бўйича тенг. Ушбу учрашувга нега айнан наманганлик ҳакам тайинлангани жуда ҳам таажжубли. Иккинчи омил, «Андижон» жамоаси ҳам ҳозирда анча кучли ўйин кўрсатмоқда ва жамоаларнинг турнир жадвалидаги ўрни муҳим хисобланмайди. Дерби ўз ўзидан дербидир.
Хуллас, мухлисларимизга сабр тилаган ҳолда жамоамиз иштирокидаги ўйинларда ёлғизлатиб қўймасликларини сўраб қоламиз», — деб ёзади фарғоналиклар матбуот хизмати.
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйинни "Ливерпуль" билан бўладиган учрашувга тайёргарлик сифатида кўрмоқда.
Жуд Беллингем Испания футболчилар ассосацияси томонидан Ла Лигада 2023/24 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789