Жиру шартномаси шартлари эълон қилинди

Жиру шартномаси шартлари эълон қилинди

Оливье Жиру ёзда Европадаги фаолиятини якунлаб, океан ортига кўчиб ўтади.

«Милан»даги фаолиятимдан, бу ерда эришган натижаларим билан фахрланаман. Бу ердаги сўнгги ўйинларимни ўтказяпман, кейин эса МЛСга йўл оламан», - дейди Жиру. L’Equipe хабарига кўра, 37 ёшли ҳужумчи «Лос-Анжелес» клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолаган. Унга кўра, Жиру 2025 йилнинг декабрь ойига қадар келишувга эришган ва томонлар шартномани яна бир йилга узайтириш имкониятига эга бўлади. Французнинг АҚШдаги йиллик маоши 3 миллион еврони ташкил этади. Маълумот учун, Жирунинг Франция миллий жамоасидаги собиқ жамоадоши Уго Льорис ҳозирда ушбу клуб дарвозасини қўриқламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.