«Нефтчи» даги қарздорлик бартараф этилди ва Эргашев ҳам Фарғонага келади

«Нефтчи» даги қарздорлик бартараф этилди ва Эргашев ҳам Фарғонага келади

Ўтган йили мамлакат биринчилиги мусобақасини кўнгилдагидек якунлаган "Нефтчи" янги мавсумда бундан ҳам яхши натижалар кўрсатиш учун астойдил харакат қилмоқда.

Шу аснода ўринбосарлар, футзал ва аёллар жамоалари ҳам янги мавсумда асосий таркиб сингари олдиларига етакчи ўринларни қўлга киритиш учун ҳаракат қилишлари табиий. 
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш керакки, юқорида кўрсатилган қарздорликлар жамоа раҳбарияти томонидан бартараф этилиб, янги мавсум учун аниқ режалар тузилди.  
Янги мавсумда ҳам жамоаларимиз ўз олдига юқори ўринлар учун кураш олиб бориши белгилаб қўйилди.  Клуб тизимида фаолият олиб бораётган ходимларнинг иш ҳақлари ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиниб, уларга хизмат кўрсатишлари учун барча шароитларни яхшилаш бўйича кўрсатмалар белгиланди» , - дейилади клуб хабарида.

Аввалроқ, ПФЛ «Нефтчи» ва «Навбаҳор»даги қарздорлик ҳолати сабабли клубларга трансфер тақиқи қўйган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг таклифига кўра, вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ҳабиб Сирожитдинов «Нефтчи» клуби президенти этиб тайинланганди.

Айтганча,  «Нефтчи» клуби янги мавсум олдидан таркибни кучайтиришда давом этмоқда. Жумладан, фарғоналиклар ОКМК ва Ўзбекистон миллий жамоаси дарвозабони Ботирали Эргашев тр ансферини эълон қилишди.   

Маълумот учун, Ботирали Эргашев жорий йилни Олмалиқнинг ОКМК клубида ўтказди. Футболчи ўтган мавсумда жами 18 учрашувда 1531 дақиқа ҳаракат қилган. Футболчи фаолияти давомида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда «Пахтакор», «Динамо» ва «Қўқон-1912» клубларида ҳам тўп сурган. 
Айни пайтда дарвозабон Ўзбекистон миллий жамоа билан Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё кубогига тайёргарлик кўрмоқда.